Ливанда Эрон ислом Иниқлоби ғалабаси куни муносабатида маросимлар ўтказилмоқда
-
Эрон Исломий Инқилоби ғалабасининг 38
Эрон Исломий Инқилоби ғалабасининг 38 чи йиллигини улуғлаш муносабатида кеча Ливан Ҳизбуллоҳи ҳаракати Ливан шарқидаги Бақоъулавсат минтақасида халқнинг кенг қамровли иштирокида махсус тадбирлар ва маросимлар ўтказди.
Алъаҳд ахборот сайтига кўра, Қуръони каримни тиловат этилгани ҳамда Эрон ва Ливан давлатлари мадҳияларини янграганидан кейин Ливан Ҳизбуллоҳи ҳаракатининг маданий бўлими масъули Файсал Шукр Эрон Ислом Инқилоби бутун жаҳон эрксеварлари учун ўрнак бўлгани ва бу Инқилобни Ҳазрат Муҳаммад (с) исломи йўналишининг давоми эканлигини қўшимча қилди.
Файсал Шукр шунигдек бу маросимда Эрон ислом жумҳуриятининг саноат, технология ва илм соҳаларидаги ютуқларини қадрлади.
Ливаннинг Амал ҳаракати сиёсий кенгаши аъзоси Билол Алқайс ҳам бу маросимда Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний (р.а) Эронда Исломий Инқилобини ғалаба қозониши ва уни бутун ислом оламига кенгайгани ҳамда ислом оламини ўйғониши йўлида буюк хизматлар кўрсатганини алоҳида қайд этди.