Сионистик режим ҳаво кучлари Дамашқ атрофидаги минтақаларга ҳужум қилди
(last modified Wed, 22 Feb 2017 14:46:15 GMT )
феврал 22, 2017 19:46 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим ҳаво кучлари Дамашқ атрофидаги минтақаларга ҳужум қилди

Сионистик режим армиясининг қирувчи самолётлари террорчи гуруҳларни ҳимоя қилишда яна бир бор Сурия пойтахти Дамашқ атрофидаги минтақаларни нишонга олди

Сионистик режим армиясининг қирувчи самолётлари террорчи гуруҳларни ҳимоя қилишда яна бир бор Сурия пойтахти Дамашқ атрофидаги минтақаларни нишонга олди. Спутник ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Сурия армияси манбалари Сионистик режим қирувчи самолётларининг Қаламун тоғлари яқинида Сурия ҳарбий кучларига қарата ҳужум қилганлиги ҳақида хабар берди. Ҳанузгача ушбу ҳужум оқибатида келиб чиққан эҳтимолий талафотлар ҳақида маълумотлар тарқатилмаган. Сурия бўҳрони бошланган пайтдан бошлаб ва минтақадаги айрим давлатларнинг ҳимояси остида бўлган террорчи гуруҳларнинг, Суриянинг турли минтақаларидаги нуфузи ортиши билан Сионистик режим Сурия армиясининг позицияларини ва террорчиларга қарши курашаётган Ливан ҳизбуллоҳини бир неча маротаба бомбардимон қилди. 

Ёрлиқ