Ироқ халқ кўнгилли кучлари ушбу мамлакат шимолида олға сари боришмоқда
(last modified Sat, 25 Feb 2017 12:28:15 GMT )
феврал 25, 2017 17:28 Asia/Tashkent
  • Ироқ халқ кўнгилли кучлари ушбу мамлакат шимолида олға сари боришмоқда

Ироқ марказий қўмондонлигининг маълум қилишича, тез ҳаракатланувчи кучлар Мосел шаҳридаги Дажла дарёсининг ғарбий соҳилидаги Ховий ал-Жосиқ минтақасини озод этишди ва ал-Жосеқ маҳалласига қараб ҳаракат қилишияпти

Ироқ халқ кўнгилли кучлари Ироқ шимолидаги Телафарнинг шарқий ҳудудларида жойлашган ал-Азийза қишлоғини ва ғарбий қисмидаги ал-Абрайи Миёна ва ал-Абрайи Кучек минтақаларини озод этишди. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ироқ марказий қўмондонлигининг маълум қилишича, тез ҳаракатланувчи кучлар Мосел шаҳридаги Дажла дарёсининг ғарбий соҳилидаги Ховий ал-Жосиқ минтақасини озод этишди ва ал-Жосеқ маҳалласига қараб ҳаракат қилишияпти. Ушбу хабарга асосан, хавфсизлик кучлари Мосел ғарбидаги муҳим стратегик позицияни озод этишга муваффақ бўлишди. Полиция ва тез ҳаракатланувчи кучлар Мосел аэропортини бутунлай озод этишди ва Тайрон маҳалласига қараб юриш қилишди. Майдондаги қўмондонларнинг маълумотларига кўра, ушбу маҳаллада ИШИД террорчилик гуруҳининг бир нечта аъзолари қўлга олинган. Терроризмга қарши кураш олиб борувчи бўлинмалар ҳам Ғазалоний базасини озод этиш амалиётини батамом тугатишди ва Ироқ байроғини ушбу база биносига ўрнатишди.