Сионистик режим суриялик террорчиларга тиббиёт хизматларини тақдим этияпти
(last modified Mon, 27 Feb 2017 13:27:30 GMT )
феврал 27, 2017 18:27 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим суриялик террорчиларга тиббиёт хизматларини тақдим этияпти

Сионистик режим оммавий ахборот воситалари Исроилдаги даволаниш марказларида ва шифохоналарида Суриялик исёнчи қуролли гуруҳларнинг юзлаб ярадорлари даволанаётганлиги ҳақида хабар берди

Сионистик режим оммавий ахборот воситалари Исроилдаги даволаниш марказларида ва шифохоналарида Суриялик исёнчи қуролли гуруҳларнинг юзлаб ярадорлари даволанаётганлиги ҳақида хабар берди. Ал-Олам ахборот тармоғи бугун душанба куни тарқатган хабарига кўра, Суриялик исёнчи қуролли гуруҳларнинг Сионистик режимдан даволанишда кўмак беришга асосланган талаблари ортидан, Тел-Авив 2 минг 600 нафар суриялик исёнчи қуролли гуруҳларга тиббиёт хизматларини тақдим этди. Исроилда террорчиларнинг даволанишларига доир статистикаси ортиши билан бир пайтда, Сионистик режим соғлиқни сақлаш вазири Яқуб Литсмен суриялик исёнчи қуролли гуруҳ ярадорларини Исроил касалхоналарида керакли бюджет маблағлари ажратилмаганлиги боис уларнинг даволанишлари тўхтатилганини иддао қилди. Бундан олдин, Исроил режимининг жанг вазири Моше Яълон ҳам ушбу режимнинг ишғол этилган ерларда террорчилар билан алоқаси борлиги ҳақида хабар берган эди. 

Ёрлиқ