Мосел ғарбида Ироқ кучлари олға сари боришмоқда
Ироқ полиция кучлари ва тезкор ҳаракатланувчи кучлар Моселнинг ғарбий қисмининг бир нечта минтақаларига киришни бошлашди
Ироқ марказий полиция бошлиғининг бугун якшанба кунги хабарига кўра, полиция кучлари ва тезкор ҳаракатланувчи кучлар Моселнинг ғарбий қисмининг бир нечта минтақаларига киришни бошлашди. Ирна ахборот агентлигининг хабар беришича, Ироқ оммавий ахборот воситалари Сепаҳбудга таяниб хабар қилишича, Ироқ марказий полиция қўмондони Роид Шокир Жавдат шундай айтдики, полиция кучлари Дандон ва Давосе маҳаллаларига кириш ҳаракатлари бугун якшанба куни бошлашди. Ушбу олға сари юришлар билан полиция кучлари Моселнинг ғарбий ҳудудларидаги марказий маҳалла билан боғловчи Боб ат-Туб деб номланган Мосел давлати биноси жойлашган маҳаллада ўрнашиб олишади. Ироқ хавфсизлик кучлари ўтган ҳафталар давомида Моселнинг ғарбий қисмидаги ИШИД террорчилик гуруҳининг олд фронтини орқага чекинтириш билан Жосеқ ва Водийи Ҳажар маҳаллаларини озод этишди.