март 11, 2017 18:57 Asia/Tashkent
  • Моселнинг ғарбий қисмида қочқинлар сони ошиб бормоқда

Ироқ муҳожирлар ва қочқинлар вазирлигининг баёнотига кўра, Моселнинг ғарбий секторидаги қочқинлар сони 90 минг нафарга етди

Ироқ муҳожирлар ва қочқинлар вазирлигининг баёнотига кўра, Моселнинг ғарбий секторидаги қочқинлар сони 2017 йилнинг 19 феврал кунидан бошланган амалиётларидан буён 90 минг нафарга етди. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ироқ миграция ва қочқинлар ишлари бўйича вазирлик тарқатган маълумотларга биноан, Мосел ғарбидаги минтақаларда қочқинлар сони 19 февралдаги амалиётнинг бошланишидан бугунга қадар 89 минг 245 нафарга етган ва ҳанузгача Мосел ғарбий ҳудудларининг айрим минтақаларидаги аҳоли ўз уйларини ташлаб кетишмаган. Ушбу баёнотга қайд этилишича, мазкур вазирликнинг қутқарувчи жамоалари ўтган 24 соат ичида Моселнинг ғарбий қисмидан 12 минг 458 нафар аҳолини қабул қилиб олишди ва уларни Мосел жанубидаги ал-Ҳож Али лагерларида ва ал-Қиёра аэропортида жойлаштиришди. Ушбу вазирликнинг маълум қилишича, қочқинлар сони кун сайин ортиб бормоқда.    

Ёрлиқ