Дамашқда юз берган портлашлар террорчилик ҳужумларни ошиб бораётганлигининг далилидир
Дамашқ шаҳридаги Боб Мусалло минтақасида амалга оширилган иккита террорчилик портлашда шаҳид бўлганлар сони 59 нафарга етди.
Бу эса шу ҳолдадирки, жароҳат олган шахслардан айримларининг аҳволини оғир бўлгани сабаб шаҳидлар сонини янада ошишини эҳтимоли бор.
Сурия давлат манбалари Дамашқ шаҳрида юз берган шанба кунидаги терактда шаҳид бўлганлар сонини кўпайиши эҳтимолини таъкидлаб, шаҳидлардан 17 нафари Ироқ шиалари, тинч аҳоли ва зиёратчилардир деб қўшимча қилдилар.
Сурия халқ кўнгилли кучларидан 12 нафари ҳам бу портлашларда шаҳид бўлган. Шанба куни Дамашқда юз берган портлашлар бу мамлакатда нотинчликлар, уруш ва бўҳронни бошланганидан бери энг қонли терактлардан бири деб баҳоланмоқда.
АҚШ, Саудия Арабистони ва унинг иттифоқчилари жумладан Туркия давлати томонидан ҳимоя қилинаётган террористларни Суриянинг қонуний президенти Башор Асадни ҳукуматдан четлаштириш учун кенг қамровли ҳужумлар ва урушни йўлга қўйишгани билан бу мамлакатда бўҳронлар бошанди.
Сўнгги ойлар ичида Суриянинг турли минтақалари хусусан Ҳалаб ва Дамашқ атрофида ўтказилган амалиётлар жараёнида террорчилик гуруҳларга жиддий зарбалар етказилгани ва кўп террористларни йўқ қилингани ортидан ИШИД террорчилик гуруҳи уч олиш мақсадида бу мамлакат ҳудудларида террорчилик ҳужумлар ва портлашларни кўпайтирган. Террористлар кўпроқ тинч аҳоли ва бегуноҳ инсонларни нишонга олишмоқда. Сиёсий таҳлилчилар ҳам террористлар Сурияда кетмакет мағлубиятга дучор бўлиши билан сўнгги ойлар ва кунларда жиноят содир этишни кучайтиришган деб баҳолашмоқда.
Сурия ҳудудларини террористлардан буткул тозалаш мақсадида бошланган кенг- қамровли ҳарбий амалиётлар террористларни нима қилишни билмай қолишгани ва янги жиноятлар содир этишига сабаб бўлмоқда.
Шундай бир шароитда Суриядаги террористлар Сурия давлат армияси амалиётларини олдини олиш ва ё тўхтатиш мақсадида халқ орасида қўрқув ва ҳаросни вужудга келтириш мақсадида ваҳшиёна жиноятлар содир этишмоқда. Шунингдек террористлар жиноят содир этишни кучайтиришлари билан Дамашқ давлати ва мухолифат кучлари ўртасидаги сиёсий музокаралардан имтиёз олишни назарга тутган.
Айтиш керакки сўнгги ойларда Сурияда юз бераётган ўзгаришлар аллақачон бир неча босқичи ўтказилган Остона йиғилишининг таъсири остида қолган ва ушбу музокаларлар ва сиёсий ҳаракатлар Сурия бўҳронига ечим топиш ҳамда сиёсий каналлар билан бу муаммони ҳал этиш учун ёрқин истиқобалларни анча муҳаё этиб бермоқда. Бу заминда БМТдаги Сурия давлатининг намояндаси ва Дамашқ давлатининг вакили Башор Аж-Жаъфарий Сурия бўйича ўтказган аксар йиғилишлар ва музокаралар хусусан олдин ўтказилган Женева йиғилишида ҳам айрим Ғарб давлатлари ва террорчилик гуруҳлар ҳомийлари Сурия давлатига нисбатан сиёсий ва ҳарбий босимларни кучайтиришлари билан Дамашқ давлатини террорчилик гуруҳлар талаботлари ва истак- хоҳишларини қабул қилишга мажбурлашга уринишмоқда. Шу билан бирга Сурия давлат масъуллари барча босимлар ва террористик жиноятлар Дамашқ давлатини терроризмга қарши курашга қаратилган сиёсатлари ва амалиётларини кучайтириш қарорига келганига заррачадек таъсир ўтказа олмайди деб таъкидлади.
Айрим экспертларга кўра, Сурия ҳудудларидаги террорчилик гуруҳлар томонидан сўнгги кунларда содир этилаётган жиноятларни ошиб боргани АҚШ ва Туркия давлатларини Сурия ҳудудларида ҳарбий ҳаракатларини бошланганлиги билан алоқаси борлиги айтилади.
АҚШ ва Туркия давлатларини террористларни ҳимоя қилишлари, хусусан террористларга молиявий ва ҳарбий кумаклар етказиб беришлари, Сурия давлат армияси муваффақиятлари йўлига тўсиқ яратиш мақсадида амалга оширилмоқда, ушбу вазият эса террористларни юзсизлик билан жиноятлар содир этишни давом эттиришларига сабаб бўлмоқда.
Шубҳасиз айрим давлатлар хусусан АҚШ каби қудратларни террористларни ҳимоя қилишни давом эттиришлари, нафақат Ўрта Шарқда нотинчликларни кенгайиб бориши, балки дунёнинг турли минтақалари хусусан Европага ҳам салбий таъсирини ўктазиб бу минтақаларда ҳам террористик амалиётларни ошиб боришига сабаб бўлади.