Сионистик режим расмийлари Ливан Ҳизбуллоҳининг ракета қудратини эътироф этди
(last modified Mon, 13 Mar 2017 13:57:05 GMT )
март 13, 2017 18:57 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим расмийлари Ливан Ҳизбуллоҳининг ракета қудратини эътироф этди

Сионистик режимнинг Яҳудий хонаси номли коалиция раиси Нефтолий Бент Ливан Ҳизбуллоҳининг ракета қудратини эътироф этди

Сионистик режимнинг Яҳудий хонаси номли коалиция раиси Нефтолий Бент Ливан Ҳизбуллоҳининг ракета қудратини эътироф этди. Сионистик режимнинг Яҳудий хонаси номли коалиция раиси Нефтолий Бент Сионистик режимнинг Ҳаортес рўзномаси билан ўтказган суҳбатида шундай айтдики, бир мутахассис сифатида шуни маълум қиламанки, Ливан ва Исроил ўртасидаги эҳтимолий жангда  Ливан ҳизбуллоҳининг ракета палатформасини нишонга олиш мазуси эҳтимолдан йироқдир.

Сионистик режим Яҳудийлар хонаси коалицияси раисининг айтишича, Ливан ҳизбуллоҳи бугунги кунда 2006 йилга қараганда анчагина тажрибаси ва тактикаси кучайган. Унга кўра, Ливан ташкилотлари, инфратузилмалар, аэропорт, электр энергиясини ишлаб чиқарувчи станциялар, кўприклар ва Ливан армиясининг базалари, эҳтимолий уруш бошланган пайтда Исроил томонидан нишонга олиниши керак.

Нефтолий Бентга кўра, агар Ливан ҳизбуллоҳи Исроилнинг ички фронти томонга қарата ракета отса Исроил ҳам Ливанни ўрта асрга қайтариши мумкин. Бундан олдин Исроил армияси ҳам тан олиб шундай айтган эдики, армия ракета мудофаа тизими Ливан ҳизбуллоҳ жангчиларининг ракетаси қаршисида кучсиздир.