Ироқ шимолида иккинчи оммавий қабр топилди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i15998-Ироқ_шимолида_иккинчи_оммавий_қабр_топилди
Ироқ шимолида Спайкер ҳарбий базасининг жиноятлари ортидан келиб чиққан қурбонларнинг иккинчи оммавий қабри топилган
(last modified 2018-08-22T17:50:01+00:00 )
март 15, 2017 17:53 Asia/Tashkent
  • Ироқ шимолида иккинчи оммавий қабр топилди

Ироқ шимолида Спайкер ҳарбий базасининг жиноятлари ортидан келиб чиққан қурбонларнинг иккинчи оммавий қабри топилган

Ироқнинг нажот ва мадад кучлари Ироқ шимолида Спайкер ҳарбий базасининг жиноятлари ортидан келиб чиққан қурбонларнинг иккинчи оммавий қабри топилганлиги ҳақида хабар берди. ИШИД террорчилик гуруҳи 2014 йилнинг июн ойида Салоҳиддин вилоятида Ироқ Спайкер лагерида чамаси 1700 ҳарбий талабалар ва аскарларни оммавий равишда қатл этишган эди. Анатолий ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ироқ соғлиқни сақлаш вазирлигининг қонуний врачлик идорасининг бош мудири Зайд Али Аббос бугун чоршанба кунги баёнотида шундай маълум қилдики, ушбу оммавий қабрда дафн этилган қурбонларнинг аниқ сони маълум эмас. Аммо айтиш мумкинки, ушбу оммавий қабрда юзлаб инсонлар дафн этилган. Ироқ кучлари жорий йилнинг бошида Спайкер жиноятига таалуқли 89 жасадни ўз ичига олган биринчи оммавий қабрни Ироқ шимолидаги Салоҳиддин вилоятидаги Текрит марказидаги президент саройи минтақасида топишган эди.