Ироқнинг Диёла вилояти шарқида портлаш юз берди
Ироқ маҳаллий манбаларидан бири Диёла вилояти шарқида содир этилган портлашлар оқибатида икки кишини ҳалок бўлгани ва 3 нафарни жароҳат олгани ҳақида хабар бердилар.
Ироқнинг Сумария- нюс интернет газетаси хабарига кўра, Диёла вилоятининг, маҳаллий манбалари бугун автомашиналардан бири йўл чекасида ўрнатилган бомбага тегганида портлаш содир бўлди ва бу ҳодиса оқибатида 2 киши ҳалок ва 3 нафар жароҳатланди деб эълон қилди.
Ироқ ҳарбий кучлари ҳам Мосел ғарбидаги Аррисола маҳалласини террористлардан тозалашга ҳаракат қилишмоқда.
Ироқнинг федерал полиция кучлари дастури асосида бу мамлакат шимолидаги Мосел шаҳрининг яна икки минтақаси аҳолиси ўз уй- жойларни тарк этдилар. Ироқнинг федерал полицияси бу минтақалар аҳолисини Бағдоднинг Корож минатқаси ва Мосел шаҳрининг темир йўл бекатига боришларига кумаклашди.