Фаластинлик гўдакларнинг ҳуқуқлари поймол этилмоқда
(last modified Sun, 19 Mar 2017 12:46:53 GMT )
март 19, 2017 17:46 Asia/Tashkent
  • Фаластинлик гўдакларнинг ҳуқуқлари поймол этилмоқда

Сионистик режим томонидан фаластинлик болаларнинг тергов қилиш пайтида ёки қўлга олиш жараёнида руҳий ва жисмоний қийноққа солмоқда

Фаластин асирларини тадқиқот қилиш маркази ўз ҳисоботида Сионистик режим томонидан фаластинлик болаларнинг тергов қилиш пайтида ёки қўлга олиш жараёнида руҳий ва жисмоний қийноққа солиниши ҳақида хабар берди. Ал-Олам ахборот агентлигининг бугун якшанба куни тарқатган хабарига кўра, Фаластин асирларини тадқиқот қилиш маркази ўзининг ушбу баёнотида Сионистик режим қамоқхоналарида 500 нафар фаластинлик гўдакларнинг ҳуқуқларининг бузилишини олдини олиш учун қатъий позицияни қабул қилинишини истади.

Болаларни ҳимоя қилиш халқаро комитет аъзоси Ояд Абу Қатишнинг айтишича, Сионистик режим болаларни ҳарбий судларда суроқ қиладиган танҳо режим ҳисобланади ва ушбу суд маҳкамаларида адолатли суд қилиш меъёрларига риоя қилинмайди. Асирлар ишлари бўйича ва Фаластин озодлиги ҳайъат раиси Ийсо Қароқеъ  ўтган ҳафтада ўз чиқишида шундай айтдики, фаластинлик гўдаклар Сионистик режим томонидан қийноққа солинмоқда ва уларга ўлим хавфс солмоқда. Исроил 2016 йилда 18 ёшдан кичик бўлган 1300 нафар фаластинлик ёш болаларни қамоққа олди. Уларнинг аксарияти қамоқхоналарда оғир шароитларда сақланади.    

Ёрлиқ