Тедмернинг айрим минтақалари озод этилди
-
Тедмернинг айрим минтақалари озод этилди
Сурия армияси ва иттифоқчилари Тедмер шаҳрининг шарқий атрофида жойлашган ал-Мазор ва ал-Ҳарам тоғ этакларидаги минтақаларни озод этишди
Сурия армияси ва иттифоқчилари Ҳумс вилоятининг Тедмер шаҳрининг шарқий атрофида жойлашган ал-Мазор ва ал-Ҳарам тоғ этакларидаги минтақаларни озод этишди. Ал-Олам тармоғи тарқатган хабарга кўра, Сурия армияси бугун душанба куни мамлакат шарқидаги Тедмернинг шарқий қисмида жойлашган ушбу иккала тоғ ён бағирларини озод этиш билан 15 километрлик Арок нефт қудуқларига етиб боришди. Сурия армияси ўтган кунлар давомида Тедмер шаҳрининг атрофидаги кенг минтақаларни озод этишди ва ўнлаб террорчиларни ва уларнинг қурол-яроқларини йўқ қилишди.
Такфирчи террорчиларнинг Дамашқдаги ал-Эбосийн маҳалласига қарата амалга ошмаган ҳужумларида ҳам 30 нафар террорчи ҳалок бўлди. Сурия армияси кучлари бугун душанба кунида ҳам ўзларининг амалиётлари давомида Дамашқ шарқидаги ал-Маомил минтақасидаги Жабҳатун Нусра террорчилик гуруҳининг қамал ҳалқасини янада торайтиришди ва уларнинг ҳужумларини бартараф этишди.