Моселда 191 нафар аҳоли торрорчилар томонидан оммавий тарзди ўлдирилди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i16436-Моселда_191_нафар_аҳоли_торрорчилар_томонидан_оммавий_тарзди_ўлдирилди
Моселда яшайдиган 191 нафар аҳолининг торрорчилар қўлидан қочишга уринмоқчи бўлишгани учун, террорчилар томонидан оммавий тарзди ўлдирилгани ҳақида хабар беришди
(last modified 2018-08-22T17:50:08+00:00 )
март 27, 2017 18:34 Asia/Tashkent
  • Моселда 191 нафар аҳоли торрорчилар томонидан оммавий тарзди ўлдирилди
    Моселда 191 нафар аҳоли торрорчилар томонидан оммавий тарзди ўлдирилди

Моселда яшайдиган 191 нафар аҳолининг торрорчилар қўлидан қочишга уринмоқчи бўлишгани учун, террорчилар томонидан оммавий тарзди ўлдирилгани ҳақида хабар беришди

Ироқлик ахборот манбалари Моселда яшайдиган 191 нафар аҳолининг торрорчилар қўлидан қочишга уринмоқчи бўлишгани учун, террорчилар томонидан оммавий тарзди ўлдирилгани ҳақида хабар беришди. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ироқ хавфсизлик расмийси бугун душанба куни шундай маълум қилдики, ИШИД террорчилик гуруҳининг аъзолари Моселнинг Иқтисодийн маҳалласидан қочишга уринаётган 170 нафар Ироқликларни қатл этишди. Ушбу хавфсизлик расмийсига кўра, ушбу 191 нафардан 21 нафари эса, Мосел шарқидаги Сура минтақасида ИШИД террорчилик гуруҳига байъат қилмаганлиги учун ўлдирилган.

Шунингдек, ушбу гуруҳ террорчилари Моселда истиқомат қиладиган 36 кишини ушбу шаҳарнинг шарқий қисмида отиб ташлашган. Шу билан бирга, Найнавони озод этиш амалиётининг қўшма қўмондонлигининг урушни тарғиб қилувчи штаби Моселнинг ғарбий ҳудудларида озод этилган минтақалар ва тўқнашувлар жараёнининг янги режаси ҳақида нашр этди. Бу эса ИШИД террорчилик гуруҳи қадимий шаҳарда жойлашган Нурий номли тарихий масжидни ҳимоя қилишини ва аксарият тўқнашувлар ушбу минтақаларда бўлаётганини намоён этади.