Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашининг Эронга қарши мантиқсиз иддаолари
(last modified Sun, 02 Apr 2017 08:01:02 GMT )
апрел 02, 2017 13:01 Asia/Tashkent

Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашининг Эронга қарши мантиқсиз иддаолари

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

      Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашининг Эронга қарши мантиқсиз иддаолари"га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашига аъзо мамлакатлар Риёзда ўтказган йиғилишларининг якунида Эронни Баҳрайнда террорчи гуруҳларни ҳимоя қилишда айблаб чиқарган бўҳтон ва асоссиз баёнотларида, Эрондан Араб ўлкаларида жангариларни ва гуруҳларни ҳимоя қилишга қаратилган ҳаракатларини тўхтатишини ва фирқалар ўртасида низо келтириб чиқаришга йўналтирилган сиёсатларини тугатишини талаб этишди. Баҳрайн ташқи ишлар вазири ушбу мавҳум иддаоларни такрорлаб шундай айтдики, Риёзда бўлиб ўтган йиғилишда Эрон ислом жумҳурияти билан боғлиқ мавзу кўриб чиқилган. Унда Қувайт бош вазирининг биринчи ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Шайх Сабоҳ Холид Ҳамд ас-Сабоҳнинг Эрон ислом жумҳуриятига қилган охирги сафари ҳақида нутқи баҳс мунозара қилинган. Риёздаги ушбу учрашувнинг сўнгида қабул қилинган баёнот ва Баҳрайн ташқи ишлар вазири томонидан билдирилган фикрлар ушбу йиғилишнинг асосий мақсадини кўрсатди. Ушбу йиғилишнинг ортидан Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашига аъзо мамлакатлар Саудия арабистонининг можаро келтириб чиқарадиган ҳаракатларига эргашиб, ўзларининг Эрон билан алоқаларига путур етказишди.

    Албатта, ушбу давлатлар ва Арабистон ўртасида сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан ҳам кескинлик юзага келди. Негаки, Арабистон минтақадаги мамлакатларнинг кўплаб муаммоларига масъул ҳисобланади. Шунга қарамай, мазкур кенгаш ўз баёнотида воқеаларни бўртириб кўрсатиш мақсадида Эронни минтақадаги араб юртларининг ички ишларига аралашишда айблади. Ушбу иддаолар фақат сўзда бўлиб, уни тасдиқлайдиган ҳеч бир далил ва исбот мавжуд эмас. Шу каби пассив ёндашувлар ва минтақада бўҳрон келтириб чиқариш ҳаракатлари ҳамда одамларни тўғри йўлдан адаштириш сингари уринишларнинг натижасида, минтақа мамлакатларининг тинч ҳаёти издан чиқмоқда ва кескин вазият ҳукм сурмоқда. Бундай шароит эса, Америка ва Исроилнинг минтақадаги мақсадларини амалга оширишига янада туртки берияпти. Айрим араб мамлакатларининг етакчилари ҳам минтақадаги мазкур жараённинг асосий ўйинчиларига айланиб қолишмоқда. Ушбу Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши ҳозиргача, нафақат воқеъликдаги таҳдидларга қарши кураш учун таъсирчан чоралар кўрмади, балки минтақада кескинлик келтириб чиқариш билан, Арабистоннинг Ямандаги тажовузкорлик ҳаракатларига эргашди.

     Саудия арабистони ҳам ўзининг издан чиққан вазиятини тартибга келтириш мақсадида, мазкур ҳамкорлик кенгашининг харобаларидан янги уй қуриб, Эронга қарши иттифоқ ва коалиция ташкил этишга уринмоқда. Баҳрайн давлати ҳам шу орада ўз халқининг қонуний истак ва талабларини ҳамда муаммоларини бир четга суриб қўйиш ва ушбу мушкилотларни одамларнинг кўз ўнгидан йироқлаштириш мақсадида, Эронни айблашга ҳаракат қилади. Баҳрайн ташқи ишлар вазири ушбу кенгашда Эронга боғлиқ масалани ўрганиб чиқишдаги марузасидан олдин шуни эслаб ўтиш жоиз эдики, Арабистон Саддамнинг Эронга қарши олиб борган жангида Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашига аъзо бўлган бази бир давлатлар ҳамроҳлигида, Эронга қарши миллиардлаб доллар маблағларни сарфалади. Аммо эндиликда эса, ўтмишни унитгандек ва ўзларининг тинч ҳаётлари издан чиққандек ҳис қилишади ҳамда Эронни фирқачиликка қаратилган зўравонликларни вужудга келтириб чиқаришда айблашади. Ҳамкорлик кенгаши дўст ва душманни ажрата олмайдиган ҳолга келган пайтда ва уларнинг ўрнини алиштирган пайтда ушбу баёнот қабул қилинмоқда.

     Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши ишғолгар ва босқинчи Исроилни қоралаб нечта баёнот қабул қилди деган саволни ҳам ўртага қўйиб муҳокама қилиш зарур. Лекин, мазкур Ҳамкорлик кенгаши минтақада айирмачилик ва тоифалар ўртасида ихтилоф келтириб чиқариш йўлида ҳамда Америка қўшма штатлари ва Англиянинг минтақадаги юртларнинг ички ишларига аралашишга қаратилган ҳаракатларига ўз ҳиссасини қўшиб келади. Ушбу ғаламизлик ҳаракатлар ва мантиқсиз қарашлар ҳамда мулоҳазалар ҳақиқатни инкор этиш сингари бўлиб, натижада эса Эрон ва минтақадаги мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни бузишга олиб келади холос. Ҳамда ушбу мамлакатларнинг муаммоларини ва мушкилларини ҳал этишга ҳеч қандай ёрдам бера олмайди. Минтақадаги мавжуд муаммоларга ва хатарларга қарши курашиш учун реал воқеликка қараб фикр юритиш ва мантиқан ёндашиб, ўтмишда бўлиб ўтган ҳодисалардан дарс олиб тўғри хулоса чиқариш керак бўлади.  

      Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Ёрлиқ