АҚШнинг Суриядаги базага уюштирган ҳужумига қарши Россиянинг эҳтимолий аксиламали
(last modified Sat, 08 Apr 2017 07:03:56 GMT )
апрел 08, 2017 12:03 Asia/Tashkent

Россия президенти Владимир Путин Суриядаги ракета ҳужумидан сўнг Россия хавфсизлик кенгаши аъзолари билан шошилинч йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилган.

Унинг аниқлик киритишича, «Вашингтоннинг ҳаракатлари яна бир бор халқаро ҳуқуққа зид келувчи агрессия акти» сифатида баҳоланган.

Американинг Суриядаги Ҳўмс шаҳрида жойлашган Шаъирот ҳаво базасига қарата амалга оширган ракета ҳужуми Трамп президентлик даврасида хорижий бир мамлакатга қарши Вашингтон армияси томонидан  уюштирилган илк ҳужум ҳисобланади.Аммо  ушбу ҳужумларга Россия давлати қандай аксиламал кўрсатиши мумкин деган савол тўғилиши табиийдир. Бу ҳужумлардан сўнг, Путин Хавфсизлик кенгашини чақирди

«Йиғилишда рўй берган ҳодисадан чуқур хавотир билдирилиб, бундай тажовузкор ҳаракатнинг салбий оқибатларидан қочиб қутилиб бўлмаслиги қайд этилди», — деган Песков.

Бундан ташқари, ушбу ҳужум АҚШ ва Россия муносабатларига катта зарар келтиргани афсус билан таъкидланган.

Мажлисда бош вазир Дмитрий Медведев, Давлат думаси спикери Вячеслав Володин, президент маъмурияти раҳбари Антон Вайно, Хавфсизлик кенгаши раҳбари Николай Патрушев, Мудофаа вазири Сергей Шойгу, ИИВ раҳбари Владимир Колокольцев, ФХХ директори Александр Бортников, Россия Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин, шунингдек президентнинг табиатни муҳофаза қилиш, экология ва транспорт масалалари бўйича махсус вакили Сергей Иванов иштирок этган.

 Ушбу ҳужумга нисбатан Россия давлатнинг биринчи аксиламали мазкур ҳужумларни кўриб чиқиш мақсадида ташқи ишлар вазирлигида ўтказиган фавқулодда йиғилиши эди.  Айни ҳолда  Россия давлатининг ушбу ҳужумга нисбаттан муносабати ва аксиламали  АҚШнинг келгуси ҳатти ҳаракатларида тайин этувчи рол ўйнаши мумкин.

Дарвоқи  Сурияга қарши АҚШ армияси уюштирган ҳужумлар борасида иккита сценария вужудга келишини тасаввур қилиш мумкин.

Биринчиси   агарда бу ҳатти -ҳаракатлар вақтинчалик ва ё  Вашингтонни  Сурия давлатини АҚШ белгилаган "қизил чизиғ"дан ўтган деган баҳоналар хусусан химиявий қуролларни баҳона келтириб ракета ҳужумлар уюштириш орқали ўз қудратини намойиш берган бўлса, ушбу ҳолда  Москва давлатини ҳам ушбу ҳужумларга нисбаттан чекланган  аксиламаллар кўрсатиши ва фақат маҳкум этишини кузатиш мумкин.  Аммо АҚШ давлати олдинроқ бу ҳужум борасида Россия давлатига  хабар берганини иддао қилишмоқда. Аслида АҚШ томони Россия бу ҳужумларга шоҳид бўлиб сукут сақламоқда деган иддаолар қилмоқда. Шу ҳол билан бирга  Россия давлати  халқаро ҳуқуқ ва қонун- қоидалар нуқтаи назаридан хавфсизлик кенгашининг ижозатисиз БМТга аъзо мустақил бир мамлакатга уюштирилган бу ҳужумларни ноқонуний эканлигини таъкидлаб,  мазкур масалани муҳокама қилиш учун БМТ хавфсизлик кенгаши томонидан шошилинч ва фавқулодда йиғилиш ўтказилишини зарурлигини эълон қилмоқда.

Аммо бу ҳужумларнинг бошқа сенарияси, АҚШ томонидан уюштирилган ушбу ракета ҳужумлари бу мамлакатнинг Сурияга қарши кўпроқ ва кенг-  қамровли ҳужумларининг муқаддамаси бўлса, ушбу ҳолда айтиш керакки Суриянинг турли минтақаларида Россия давлатининг ҳарбий кучлари ва ҳарбий техникалари жойлаштирилган. Шунингдек уларга зарар етказилишининг эҳтимоли  ва ундан ҳам муҳимроғи  Суриянинг қонуний давлатини ҳимоя қилиш ва террорчилик гуруҳларга қўшма тарзда кураш олиб боришга асосланган Россия ва Сурия давлатининг кенг- қамровли ҳарбий ҳамкорликларига эътибор бериб, Москва давлат масъуллари томонидан АҚШнинг ҳарбий амалиётларига  амалий аксиламал кўрсатишининг эҳтимоли ҳам вужудга келиши мумкин. Аммо  ушбу вазият юзага келганида  Сурияда нотинчликлар ва бўҳронларни янада ошиб бориши ва уни халқаро миқёсидаги бир қарамақаршийликка айланишини аниқдир.

 Аслида Россия ва Сурия давлатлари ўртасидаги ҳамкорликлар Суриянинг стратегик манфаатлари доирсида бу мамлакатда тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган.

Айни ҳолда Россиянинг энг асосий мақсади  Ўрта Шарқ, шунингдек  Ўрта ер денгизи зоннасида жойлашган илк геополитик минтақа бўлган Сурия давлатини ҳимоя қилиш ва сақлаб қолиши ҳамда бу  мамлакат ҳудудларидан Ўрта Шарқдаги ҳарбий ва сиёсий мувозанатига таъсир кўрсатишдан иборатдир.

 Суриянинг Тартус денгиз базасини аҳамиятига эътибор бериб ушб масалани таҳлил этиш мумкин.

Бироқ Москва давлати  ҳар қандай вазият ва шароитда  Россия денгиз кучлари учун катта аҳамиятга молик бўлган ушбу денгиз базада қолиш қарорига келган.

Бунга қўшимча,  Россия давлати Суриянинг Лозқия вилоятидаги авиабазаларидан бирида доимий ҳузур топиши билан  бу мамлакатда узоқмуддатли ҳузури учун йўлни текислаган. Шу тартибда  Россия давлатини  халқаро миқёсидаги манфаатлари доирасида  Сурия ҳудудларида Ғарб хусусан АҚШ мақсадлари қаршисида тура олиши яққол назарга ташланмоқда. Ушбу масала Россия ва Ғарб ўртасидаги қарамақаршлийликларнинг давомидир ва бугунги кунда бу вазиятни Европа шарқига қўшимча Сурия бўҳронида ҳам шоҳид бўлмоқдамиз.