Минглаб яманлик болалар очликдан ранж чекишмоқда
БМТ эълонига кўра, 370 мингга яқин яманлик болалар озиқ овқат камчилиги ва очликдан ранж чекишмоқда
ИРНА хабарига кўра, БМТ тарқатган ҳисоботида шунингдек, 14 миллиондан кўпроқ яманликлар яъни бу мамлакат аҳолисининг ярми озиқ -овқат ва дори дармонга эҳтиёж сезишмоқда деб эълон қилди.
Ямандаги БМТнинг болалар агентлиги нотиғи Муҳаммад Аласъадий ҳам, озиқ -овқат камчилигидан жиддий ранж чекаётган болаларнинг аксарияти ҳатто ҳалок бўлиш ҳолатидалар деб маълум қилди.
Ямандаги БМТнинг болалар агентлиги нотиғи шунингдек Яманда уруш бошланганидан бери озиқ -овқат маҳсулотларнинг нархи мисли кўрилмаган тарзда ошган ва бу масала мамлакатда камбағал ва қашшоқлар қатламини янада кўпайиши ва хавф- хатарга юзмаюз бўлишига сабаб бўлган деб изоҳлаб ўтди.