Сурияда ИД раҳбарининг яқин дўсти Абдураҳмон Ўзбекий йўқ қилинди
апрел 22, 2017 10:14 Asia/Tashkent
Келиб чиқиши Ўзбекистондан эканлиги тахмин қилинувчи бу шахс Туркияда 1 январь куни 39 кишининг ҳаётига зомин бўлган террорчилик ҳаракатига алоқадорликда гумон қилинмоқда
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Америка ҳарбийлари Сурия ҳудудидаги ерусти операцияси давомида "Ислом давлати" террорчилик гуруҳи раҳбари Абу бакр ал Бағдодийнинг яқин дўсти ва ҳамкори Абдураҳмон Ўзбекийни йўқ қилишди.
Бу ҳақда Америка Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Твиттердаги саҳифасида маълум қилди.
Келиб чиқиши Ўзбекистондан эканлиги тахмин қилинувчи бу шахс Туркияда 1 январь куни 39 кишининг ҳаётига зомин бўлган террорчилик ҳаракатига алоқадорликда гумон қилинмоқда.