Сионистик режим Ливан ҳизбуллоҳининг жанговор қудратининг ошганини эътироф этди
(last modified Mon, 01 May 2017 12:13:30 GMT )
май 01, 2017 17:13 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим Ливан ҳизбуллоҳининг жанговор қудратининг ошганини эътироф этди
    Сионистик режим Ливан ҳизбуллоҳининг жанговор қудратининг ошганини эътироф этди

Исроилнинг юқори унвонли офицерларидан бири Сионистларнинг Маъорё рўзномаси билан ўтказган суҳбатида Ливан ҳизбуллоҳининг куч-қудрати янада ошганидан хавотирланиш билдирди

Сионистик режим таҳлилчилари, Ливан Ҳизбуллоҳининг жанговор қудратининг ошгани айниқса Суриядаги жангларнинг олд фронтидаги ҳаракатларидан кейин ушбу Сионистик режимнинг хавфсизлигига зарба бериш эҳтимоли юқори эканлигини эътироф этишди. Исроилнинг юқори унвонли офицерларидан бири Сионистларнинг Маъорё рўзномаси билан ўтказган суҳбатида Ливан ҳизбуллоҳининг куч-қудрати янада ошганидан хавотирланиш билдириб, ушбу ҳаракатнинг Сурия армияси билан бир сафда туриши ва ушбу мамлакатнинг майдоний кўламдаги мувозанатни ўзгартиришини Исроил хавфсизлиги учун огоҳлантириш бўлади деб айтди. Исроилнинг ушбу хавфсизлик офицери Ҳизбуллоҳнинг имкониятларини мисли йўқ мажмуалардан иборат деб қуйидагича баҳо берди. Уларнинг амалиётни ижро этишлари, ҳужумкор ҳаракталари ва разведка имкониятлари бир яхлит армия сингари амалга оширилмоқда. Унга кўра, Ҳизбуллоҳнинг Сурия шимолидаги Ҳалаб жангидаги тактик ҳаракатларининг юқори даражада эканлигини кўрсатгани ҳам, ушбу ҳаракатнинг қанчалик юксак қудратга эга эканлигини намоён этмоқда.