Суриядаги Саврон шаҳри террорчилар ишғолидан озод этилди
Сурия армияси Таҳрир аш-Шом террорчилик гуруҳи билан бир неча соат давом этган жангдан сўнг, Саврон шаҳрининг шимолида жойлашган Безом тепалигини қайтириб олди
Сурия армияси Суриянинг Ҳамоҳ вилоятининг шимолидаги Саврон шаҳрини Таҳрир аш-Шом террорчилик гуруҳининг ишғолидан озод этди. Ал-Олам тармоғининг бугун душанба куни тарқатган хабарига кўра, Сурия армияси Таҳрир аш-Шом террорчилик гуруҳи билан бир неча соат давом этган жангдан сўнг, Саврон шаҳрининг шимолида жойлашган Безом тепалигини қайтириб олди ва Саврон кўприги ҳамда Саврон ғарбидаги ал-Макотиб деб аталадиган иккита текширув пункитининг хавфсизлигини таъминлашга муваффақ бўлди. Ушбу амалиёт мудофаа ва ҳужумкор чизиғни яратиш доирасида амалга ошди. Амалиёт натижасида, Савронга қўшни бўлган Таййиба ал-Имом минтақаси ҳам тез суръатларда қайтариб олинди. Таҳрир аш-Шом террорчилик гуруҳи Саврон шаҳрида 20 кун давомида ҳукмронлик қилди. Шу билан бирга, айни пайтда Демократик Сурия кучлари ҳам Табақа шаҳрининг янги маҳаллаларини тасарруф этишдан бир кун ўтиб, Раққанинг ғарбий қисмида жойлашган ушбу шаҳарда ўзининг олға сари юришларини давом эттирияпти.