ЮНЕСКО Исроилни ишғолгар куч дея атади
БМТнинг таълим, илмий ва маданий ишлар бўйича ташкилотининг ижроия комитети сешанба куни резолюция қабул қилиб, Сионистик режимни Байтул Мақдисда ва Ғазо секторида халқаро меъёрларни поймол этишда айблади
Бирлашган миллатлар ташкилотининг таълим, илмий ва маданий ишлар бўйича ташкилотининг ижроия комитети ЮНЕСКО сешанба куни резолюция қабул қилиб, Сионистик режимни Байтул Мақдисда ва Ғазо секторида халқаро меъёрларни поймол этишда айблади ва тарихий шаҳар бўлмиш Қуддуснинг тарихий ўзлигига эҳтиром кўрсатилишини талаб этди. Ирна ахборот агентлигининг хабар қилишича, ЮНЕСКОнинг резолюциясида Исроилни ишғолгар куч деб аталган ва Байтул Мақдиснинг шарқида тонел ва чуқур қазиш ҳамда бошқа лойиҳаларга чек қўйишга чақирган. Қуддусни ишғол этган ва сохта режимнинг ташкил этилганига 69 йил бўлганини эълон қилиш билан бирга, ушбу резолюция қабул қилинди. Ушбу қарорда яҳудий номининг ўрнига биринчи бор мусулмонларнинг дастлаб қибласи ҳисобланмиш исломий номлар ал-Ақсо ва ал-Ҳарамуш Шариф номлари ишлатилган. Ушбу резолюция Жазоир, Миср, Ливан, Мағриб, Уммон, Қатар ва Судан мамлакатлари томонидан тақдим этилган. Мазкур резолюция, БМТнинг ЮНЕСКО ташкилотида 22 давлатнинг ёқлаб овоз бериши ва 10 мамлакатнинг қарши чиқиши ҳамда 23 бетарафлик овозлари билан тасдиқланган.