Ироқ давлати Моселда қочқинларга озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатмоқда
(last modified Wed, 03 May 2017 14:35:07 GMT )
май 03, 2017 19:35 Asia/Tashkent
  • Ироқ давлати Моселда қочқинларга озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатмоқда
    Ироқ давлати Моселда қочқинларга озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатмоқда

Мосел ғарбидаги қочқин оилаларга озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатиш ишлари бошланди

Ироқ муҳожирлик ва қочқинлар ишлари бўйича вазирликнинг маълум қилишича, Ироқ армияси билан келишилган ҳолда Мосел ғарбидаги қочқин оилаларга озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатиш ишлари бошланган. Ал-арабия телеканали тарқатган хабарга кўра, Ироқ муҳожирлик ва қочқинлар ишлари бўйича вазирликнинг намояндаси Муҳаммад Раззоқ бугун чоршанба кунги чиқишида шундай айтдики, Ироқ давлати Ироқлик қочқин оилалар ҳақида рўйхатни тузди ва ушбу ёрдамлар айни пайтда улар орасида тақсимланияпти. Шунингдек, Ироқ армиясининг 16-бригадасининг матбуот мудири Эсом Жаббор ҳам шундай айтдики, Ироқ шимолидаги Найнаво вилоятининг қочқинлар ишлари билан шуғулланадиган идора билан, Мосел ғарбидаги қочқинларга ёрдам кўрсатиш учун кўплаб келишувлар амалга ошмоқда. Найнаво вилоятининг кўчманчи қабилалар бошлиқларидан бири Шайх Навоф ал-Жирбо ҳам, ал-Арабия телеканали билан ўтказган суҳбатида юзлаб корзинкаларда озиқ-овқат маҳсулотлари Мосел аҳолиси ўртасида тарқатилганлигини маълум қилди. Унга кўра, қочқинлар ушбу кўмакларга эҳтиёж сезар экан ушбу ёрдам беришлар давом этаверади. ИШИД террорчилик гуруҳи 2014 йилнинг июн ойида Ироқнинг шимолий ва ғарбий ҳудудларининг айрим қисмларини ишғол этиши ортидан ушбу мамлакатда нотинчликлар келиб чиқди.