Сионистик режим қамоқхоналаридан 47 нафар фаластинлик асирлар касалхонага ўтказилди
(last modified Fri, 12 May 2017 13:38:43 GMT )
май 12, 2017 18:38 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим қамоқхоналаридан 47 нафар фаластинлик асирлар касалхонага ўтказилди

Сионистик режим қамоқхонасидан асирлар касалхонага ўтказилди

Сионистик режим қамоқхоналаридан 47 нафар фаластинлик асирлар касалхонага ўтказилди

Фаласттин ахборот марказининг маълум қилишича, аҳволлари оғирлашган фаластинлик асирлар Ҳидорим қамоқхонасига яқин бўлган касалхонага ўтказилган.

Юзлаб нафар фаластинлик асирлар жорий йилнинг  17 апрелдан бошлаб сионистик режим қамоқхоналарининг оғир шароитидан эътироз қилиб, очлик эълон қилишган.

"Фатҳ" ҳаракати марказий қўмитасининг аъзоси Марвон Барғусий ушбу очлик эълон қилиш ҳаракатларига раҳбарлик  қилмоқда.

Фаластин эълон қилган расмий маълумотларга кўра, қарийб 1500 нафар фаластинлик сионистик режим қамоқхоналарида асирликни бошдан кечиришмоқда. Асирларнинг  57тасини аёллар ва 300 тасини ёш болалар ташкил этишади.

 

Ёрлиқ