Сионистик режим фаластинлик асирларнинг очлик эълон қилишини бепарволик билан қарамоқда
-
Сионистик режим фаластинлик асирларнинг очлик эълон қилишини бепарволик билан қарамоқда
Фаластинлик асирлар очлик эълон қилганларига 27 кун ўтди. Уларнинг саломатлиги ўта оғир аҳволга тушган
Фаластинлик асирлар ишлари бўйича ҳайъат раисига кўра, Сионистик режим хавфсизлик вазири фаластинлик асирларга нисбатан тарғибот ва ташвиқот позициясига ўтган. Ирна ахборот агентлигининг хабар қилишича, фаластинлик асирлар ишлари бўйича ҳайъат раиси Ийсо Қароқеъ жума кунги чиқишида шундай айтдики, Сионистик режим хавфсизлик вазири Гилаъод Эрдон ушбу режим қамоқхоналари томонидан очлик эълон қилганларнинг раҳбарлари билан музокарани бошлаш учун билдирилган таклифларига қарши чиқди ва ҳар қандай музокарани бошлаш учун фаластинлик асирлар томонидан очлик эълон қилишларини тўхтатиш билан амалга ошади деб шарт қўйди. Фаластинлик асирлар ишлари бўйича ҳайъат раиси, Фаластин халқидан фаластинлик асирлар билан бирга эканликларини намойиш этишларини сўради. Бундан кўзланган мақсад эса, Сионистик режим қамоқхоналарининг мамуриятига янада кўпроқ босимлар ўтказилсин ва фаластинлик асирлар ўзларининг талаб ва истакларига етишсин. Фаластинлик асирлар очлик эълон қилганларига 27 кун ўтди. Уларнинг саломатлиги ўта оғир аҳволга тушган.