Терроризм ҳомийлари террорчиларнинг молиявий манбаларига қарши курашни иддао қилишмоқда
Террорчи гуруҳларнинг энг асосий ҳомийлари бўлган АҚШ ва Форс Кўрфази ҳамкорлик Кенгашига аъзо айрим давлатлар 21 май куни Саудия Арабистони пойтахти Риёз шаҳрида ўтказилаётган йиғилишда терроризмни молиялаштирадиган манбаларга қарши кураш учун махсус марказни таъсис этиш борасида меморандум имзоладилар.
Бу меморандум эса Форс Кўрфази ҳамкорлик Кенгашига аъзо мамлакатларнинг намояндаси сифатида иширок этган шоҳзода Муҳаммад бин Ноиф бин Абдулазиз ва АҚШ намояндаси бўлган бу мамлакат ташқи ишлар вазири Рекс Тилерсон томонидан имзоланди.
Шубаҳасиз, террорчи гуруҳлар сиёсий жиҳатдан нотинч ва заифлашган мамлакатларда ташкил этилиб кенгайтирилади. Ўтган ўн йил давомида террорчилик гуруҳлар сонини ошганлиги ва фаолиятини кучайганлиги ҳам Ироқ ва Сурия ҳудудларида АҚШ ва уни итифоқчиларининг нотўғри ва ғаразли сиёсатларининг натижасидир.
Бу масала борасида кўп саволлар тўғилиши табиийдир. Жумладан нега террорчи гуруҳларни ташкил этган давлатлар бугунги кунга келиб терроризмга қарши кураш зарурлигини таъкидлашмоқда?
Ҳақиқат эса шудирки, терроризм ва экстремизм Халқаро миқёсидаги жиддий бир таҳдидга айланган ва бу муаммо фақат Ўрта Шарқ минтақаси билан чекланиб қолмайди. Бинобарин терроризм АҚШ ва унинг Европадаги иттифоқчилари учун жиддий бир таҳдид ҳисобланади. Бошқа томондан Ўрта Шарқ ҳудудларида ҳам терроризм ва экстремизм фақат Ироқ ва Сурия билан чекланиб қолмайди, балки Қувейт, Қатар, Саудия Арабистони, Яман, хусусан Ливия ва Тунис, Миср ва шимолий Африка мамлакатлари ҳам террористик ҳужумлар ва таҳдидларга дучор бўлганлар.
Шу сабабдан терроризм ва террорчилик фаолиятларга қарши кенг- қамровли кураш олиб бориш халқаро миқёсидаги муҳим мавзуга айланган.
Аммо бошқа мавзу АҚШ давлати томонидан террорчилик гуруҳларни иккига тақсимланиши ва террорчилистларни "яхши" ва "ёмон" террорчиларга ажратилганидир.
Форс Кўрфази кенгашига аъзо давлатлар хусусан Саудия Арабистони ҳам терроризм ва экстремизм борасида чекланган бир хулоса ва ақидаларга эгадир.
Бошқа таъбир билан айтганда АҚШ ва арабий мамлакатлар назорати остида фаолият олиб бораётган гуруҳлар мисол учун Жайшулислом, Аҳрорушшом террорчи гуруҳлари ва ва Муҳаммад Аллуш каби шахслар номи нафақат терроризмга қарши курашга оид ушбу меморандумга киритилмаган, балки бу мамлакатлар томонидан кўптомонлама ҳимоя этилиб, қўллаб қувватланмоқда. Бинобарин мазкур келишув меморандумда террорчилик гуруҳларнинг молиявий манбаларига қарши кураш масаласи барча террорчи гуруҳларга тегишли эмас . Бу масала борасида АҚШ ва унинг иттифоқчилари ўзи хохлаган тарзда амал қилишмоқда шу сабабдан бу меморандум ҳам буткул таблиғотий моҳиятга эгадир.
Асосий савол шудирки, нега АҚШ ва Форс Кўрфази ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар терроризмга қарши кураш жараёнида террорчи гуруҳларнинг молиявий манбаларига қарши кураш мавзусини энг муҳим масала сифатида иш дастурда жой беришди?
Терроризм ва экстремизга қарши кураш олиб бориш учун биринчи галда террористларнинг молиявий манбаларини йўқ қилиш керак деган идеялар ташқи кўринишида тўғри фикр- ақида бўлсада, аммо бошқа томондан бу ҳатти ҳаракатни амалга оширишни иддао қилуви мамлакатларнинг ўзлари террорчилик гуруҳларни молиялаштиришмоқда. Бундан ташқари ушбу ҳатти- ҳаракатни қандай шаклда амалга оширилиши ҳам ўта муҳим масаладир.
Террорчилик гуруҳларнинг энг муҳим молиявий манбалари Сурия, Ироқ ва Ливиядаги нефт манбаларини талон- тарож этилиши, атиқа ва қадимий ёдгорлик асарларни ўғирлаб сотилиши ва гиёҳванд моддалар контрабандаси, ишғол этилган минтақаларда халқдан солиқ олиш ва инсон трафискаи йўли орқали таъминланишига ҳеч қандай шак -шубҳа йўқ.
Террорчилик гуруҳларнинг нефт даромадлари йўлига монелик қилиш учун нефт манбаларига бу гуруҳлар нуфузини камайтириш, бу терорчи гуруҳлардан нефт сотиб олишни тўхтатиш, шунингдек қадимий ёдгорликлар ва атиқа асарлар контрабандасини олдини олиш керак.
Дарвоқе террористларнинг бугунги вазиятида бу гуруҳларнинг молиявий манбаларига қарши курашни кучайтириш учун энг аввало террорчи гуруҳларни Сурия ва Ироқ ҳудудларида ишғол этиб олган минтақалардан чиқариб юбориш энг асосий ва муҳим масала ҳисобланади.
АҚШ ва Саудия Арабистони каби мамлакталар террористларни ушбу ҳудудлардан чиқариб юборишга рози бўлишадими? -деган савол тўғилиши ҳам табиийдир. Жавоби ҳам ҳам фақат "йўқ" дир. Зеро АҚШ ва унинг Саудия Арабистони каби араб иттифоқилари Сурия ва Ироқ ҳудудларида террорчи гуруҳлар фаолиятлари ва ҳатти ҳаракатини давом этишини истайдилар, аниқроғи террористларнинг бу мамлакатларда фаолият олибб бораётганлигига эҳтиёж сезишмоқда.
Шу сабабдан айтиш мумкинки, терроризмнинг молиявий манбаларига қарши кураш олиб бориш учун АҚШ ва Форс Кўрфази ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар ўртасида имзоланган меморандум ва иддаоларининг барчаси амалда эмас фақта қоғодадир.