Арабистон ички ишлар вазирлиги Қатифдаги автомобил портлаш ҳодисасини ўз зиммасига олди
(last modified Sat, 03 Jun 2017 13:27:39 GMT )
июн 03, 2017 18:27 Asia/Tashkent
  • Арабистон ички ишлар вазирлиги Қатифдаги автомобил портлаш ҳодисасини ўз зиммасига олди
    Арабистон ички ишлар вазирлиги Қатифдаги автомобил портлаш ҳодисасини ўз зиммасига олди

Саудия Арабистони хавфсизлик кучлари таъқиб остидаги автомашинани кузатувга олишган ва уни нишонга олишган, натижада эса ушбу автомобилда ёнғин келиб чиққан ва портлаб кетган

Саудия арабистони ички ишлар вазирлиги ўз баёнотида мамлакат шарқидаги Қатиф марказида жойлашган Миёс номли бозорда бомба жойлаштирилган автомобилнинг портлашини ўз зиммасига олди. Саудия оммавий ахборот воситалари ва Арабистон ахборот тармоқлари пайшанба куни Қатиф марказидаги бозорда бомба қурилмаси жойлаштирилган автомашинанинг портлаганлиги тўғрисида хабар тарқатишган ва ушбу портлашни террорчилик ҳаракати деб аташган эди. Ирна агентлигининг хабар қилишича, Арабистон ички ишлар вазирлиги жума куни Миёс бозорида содир этилган портлашга изоҳ бериб шундай маълум қилдики, Арабистон хавфсизлик кучлари таъқиб остидаги автомашинани кузатувга олишган ва уни нишонга олишган. Натижада эса ушбу автомобилда ёнғин келиб чиққан ва портлаб кетган. Оммавий ахборот воситалари тарқатаётган хабарларга биноан, ушбу портлашда автомобил ичидаги Фозил Ҳамодаҳ ва Муҳаммад Суваймал исмли Қатифликлар ҳаётдан кўз юмган. Арабистон ички ишлар вазирлиги берган баёнотга кўра, ўлдирилганларнинг шахсини аниқлаш учун айни пайтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Саудия арабистони ҳарбийлари жорий йилнинг 10 май кунидан бошлаб Арабистоннинг шарқий вилоятидаги ал-Авомия минтақасига қарата ҳужум қилиб келмоқда.