2017 йилда Сионистик ҳарбийларининг ҳужумларида 34 нафар фаластинлик шаҳид бўлди
(last modified Sat, 03 Jun 2017 14:22:05 GMT )
июн 03, 2017 19:22 Asia/Tashkent
  • 2017 йилда Сионистик ҳарбийларининг ҳужумларида 34 нафар фаластинлик шаҳид бўлди
    2017 йилда Сионистик ҳарбийларининг ҳужумларида 34 нафар фаластинлик шаҳид бўлди

Шунингдек ўтган ойда 580 нафар фаластинлик ҳам Сионистлар томонидан отилган ўқдан жароҳат олишди

Сионистик режим жиноятларининг кўпайиши билан 2017 йил бошланишидан ҳозирга қадар, Сионистик ҳарбийларининг ҳужумларида 34 нафар фаластинлик жумладан 9 нафар гўдак шаҳид бўлди. Фаластин оммавий ахборот воситалари марказининг кеча жума куни тарқатган хабарига кўра, ўтган ойда Ғазо секторида ва ғарбий соҳилларда ҳамда Қуддусда Сионист ҳарбийлари ва Фаластинликлар ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувларда 8 нафар Фаластинлик Сионистлар томонидан қурол билан отиб шаҳид қилинди. Уларнинг уч нафари ёш болалар эди. Шундай қилиб Қуддус интифоза ҳаракатларининг шаҳидлар сони 316 нафарга етди. Шунингдек ўтган ойда 580 нафар фаластинлик ҳам Сионистлар томонидан отилган ўқдан жароҳат олишди. Ушбу ярадор бўлганларнинг 10 нафари гўдаклар бўлган. Фаластин озодлик ташкилотига қарашли Абдуллоҳ Ҳуроний номли ҳужжатларни йиғиш ва ахборот маркази томонидан тарқатилган маълумотга биноан, ўтган ойда Сионист ҳарбийлари 530 нафар фаластинликни ишғол этилган Қуддусда ва Иорданиянинг ғарбий соҳилларида ҳамда Ғазо секторидаги минтақаларда қамоққа олишган. Қамоққа олинганларнинг ичида ўнлаб ёш болалар ҳам бўлган. 

Ёрлиқ