Баҳрайнда руҳоний шахслар қўлга олинмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i1930-Баҳрайнда_руҳоний_шахслар_қўлга_олинмоқда
Ол Халифа реими ҳарбий кучлари Баҳрайн халқига қарши қаттиқўллик сиёсатлари давомида бу мамлакатнинг 3 нафар руҳонийлари ва собиқ парламенти вакилларидан бирини қўлга олишди.
(last modified 2018-08-22T17:47:09+00:00 )
август 07, 2016 17:40 Asia/Tashkent
  • Баҳрайн халқи Манама 3 нафар руҳонийлари
    Баҳрайн халқи Манама 3 нафар руҳонийлари

Ол Халифа реими ҳарбий кучлари Баҳрайн халқига қарши қаттиқўллик сиёсатлари давомида бу мамлакатнинг 3 нафар руҳонийлари ва собиқ парламенти вакилларидан бирини қўлга олишди.

Алолам телеканалининг бугунги хабарига кўра, Ол Халифа режими полиция ходимлари Алхийф  жомеъ масжиди имоми Шайх Исо Мўъмин, Шайх Фозил Аззокий ва Шайх Али Ножий номли 3 нафара баҳрайнлик диний уламоларини қўлга олдилар.

Баҳрайн режиминг ҳарбийлари шунингдек бу мамлакатнинг олдинги парламенти вакилларидан бири Али Алъаширийни ҳам қўлга олганлари айтилмоқда.

Шу ҳолда Баҳрайн халқи Манама ғарбидаги Аддероз минтақасида Ол Халифа режимининг золимона сиёсатларини қоралаб, норозилик намойишлар ўтказдилар.