Ол Сауд режимининг ҳарбий учоқлари Яманнинг турли минтақаларини бомбардимон этдилар
Яманнинг олий сиёсий кенгашини иш бошлагани ортидан Ол Сауд режими қирувчи самолётлари бу мамлакатнинг турли минтақаларини бомбардимон этишни қайта бошлади.
Кеча Яман халқ конгресси партияси Ансоруллоҳ ҳаракати ва унинг иттифоқчилари Яман ички ишларини назорат этиш ва Ол Сауд режими ҳужумларига қарши кураш олиб бориш мақсадида Санъо шаҳрида ўтказган йиғилишида бу мамлакатнинг олий сиёсий кенгашини ташкил этилганлиги ва иш бошлаганлигини эълон қилдилар.
Яманнинг Алмасира телеканали хабарига кўра, бугун Ол Сауд режими қирувчи учоқлари 6 марта Таъиз вилоятининг Махоъ шаҳрини бомбардимон этганлар.
Саудий Арабистон тажовузкор армияси шунингдек Санъо вилоятидаги Ниҳим шаҳридаги Алманора минтақасини бомбардимон этдилар.
Бугун Яман армияси ва кўнгилли кучлари ҳам Яман шимолидаги Ажжувф вилоятининг Алғейл минтақасида жойлашган арабистонлик ёлланмалар марказларини нишонга олдилар.