июн 10, 2017 19:32 Asia/Tashkent
  • Мосел ғарбидаги Занжилий маҳалласи бутунлай озод этилди
    Мосел ғарбидаги Занжилий маҳалласи бутунлай озод этилди

Федерал полиция кучлари Занжилий маҳаласини озод этди ва ушбу маҳаллани бомба ва миналардан тозалаш учун кенг миқёсли амалиётни бошлади

Ироқ федерал полиция кучлари Мосел ғарбидаги Занжилий маҳалласини бутунлай озод қилишди. Сомерия Ньюз ахборот тармоғи тарқатган хабарга кўра, Ироқ федерал полиция бошлиғи Роид Шокир Жавдат ўз баёнотида шундай маълум қилдики, Федерал полиция кучлари Занжилий маҳаласини озод этди ва ушбу маҳаллани бомба ва миналардан тозалаш учун кенг миқёсли амалиётни бошлади. Айни пайтда, Занжилий ва Шифои маҳалласидан аҳолини бошқа минтақа кўчириб туриш ҳаракатлари давом этмоқда. 

Жавдатнинг қўшимча қилишича, Ироқ федерал полиция кучлари ушбу маҳаллада йирик миқдордаги портловчи моддалар ва замонавий ракета отадиган аслаҳалар сақланган завод топишган. Ироқ полиция кучлари расмийларидан бўлмиш Маҳмуд Хафожий ҳам шундай айтдики, Ироқ кучлари тез орада Шифои маҳалласини озод этишади ва сўнгра эса аста-секин Моселга қараб юришади. Ушбу олдинга қараб силжишлар ноҳарбий бўлган тинч аҳоли вакилларининг жонини сақлаб қолиш мақсадида бироз секинроқ амалга ошади.  

Ёрлиқ