Сурия армияси Ҳумсдаги Арк минтақасини эгаллаб олди
(last modified Wed, 14 Jun 2017 13:57:51 GMT )
июн 14, 2017 18:57 Asia/Tashkent
  • Сурия армияси Ҳумсдаги Арк минтақасини эгаллаб олди
    Сурия армияси Ҳумсдаги Арк минтақасини эгаллаб олди

Сурия армияси Сурия маркази ва ғарбидаги Ҳумс вилоятидаги минтақаларда ИШИД террорчилик гуруҳининг алоқаларини кесиб қўйишди ва ал-Бодия минтақасини эгаллаб олган

Сурия армияси Ҳумс вилоятининг шарқида олға юриш билан стратегик Арк минтақасини бутунлай ўз назоратларига олишди.

Суриянинг расмий Сана агентлигининг бугун чоршанба куни тарқатган хабарига кўра, Сурия армияси Сурия маркази ва ғарбидаги Ҳумс вилоятидаги минтақаларда ИШИД террорчилик гуруҳининг алоқаларини кесиб қўйишди ва ал-Бодия минтақасини эгаллаб олгандан кейин ўнлаб ИШИД террорчиларини йўқ қилишди ва яна бир қанчасини ярадор қилишди. 

Сурия армияси ўтган якшанба куни Ҳумс вилоятидаги Тедмер шаҳрининг шимолий шарқий ҳудудида жойлашган Арк газ майдони атрофида террорчиларнинг базаларини ва тепаликларни тасарруф этишга муваффақ бўлишди.  

Ёрлиқ