Сурия армияси Дейрзур вилоятига киришга муваффақ бўлди
(last modified Sat, 24 Jun 2017 13:33:27 GMT )
июн 24, 2017 18:33 Asia/Tashkent
  • Сурия армияси Дейрзур вилоятига киришга муваффақ бўлди
    Сурия армияси Дейрзур вилоятига киришга муваффақ бўлди

Сурия армияси муқовамат кучларининг қўллаб қувватлаши билан Ироқ билан чегарадош бўлган Арзул Вашош, Саддул Ваър ва Водиюл Ваър минтақаларини эгаллаб олишди

Сурия армиясининг қуруқликдаги кучлари орадан беш йил ўтиб мамлакат шарқидаги Дейрзур вилоятига киришга муваффақ бўлишди ва ушбу вилоятнинг айрим минтақаларида ўз назоратларини ўрнатишди.

Нефт манбасига бой бўлган Дейрзур шаҳри 2014 йилдан бери ИШИД террорчилик гуруҳининг қамалида эди. Ушбу шаҳар аҳолисига ёрдам кўрсатиш фақат юк ташийдиган самолётлар орқали амалга оширилар эди. Ирна агентлигининг бугун шанба кунги хабарига кўра, Сурия оммавий ахборот воситалари шундай маълум қилишдики, Сурия армияси муқовамат кучларининг қўллаб қувватлаши билан Ироқ билан чегарадош бўлган Арзул Вашош, Саддул Ваър ва Водиюл Ваър минтақаларини эгаллаб олишди.

Шунингдек, айрим оммавий ахборот воситалари ҳам Сурия армияси ва муқовамат кучларининг Ғарбул Букмалдаги Шимос минтақасида нефт қазиб олиш бўйича иккинчи станцияга 12 километрга яқинлашганлари ҳақида хабар беришди.      

Ёрлиқ