Ливан Ҳизбуллоҳ: Минтақада такфирчи лойиҳалар барҳам топмоқда
Шайх Али Даъмуш сешанба куни ушбу мамлакатнинг ал-Бақоъ минтақасидаги чиқишида шундай айтдики, Сионистик режимнинг Ливанга қарши таҳдидлари анча камайди
Ливан Ҳизбуллоҳ ижроия кенгаши раисининг ўринбосари ўз чиқишида шундай таъкидладики, минтақанинг ҳозирги сиёсий вазияти ва аҳволи муқовамат кучлари фойдасига ўзгармоқда ва минтақадаги такфирчиликка қаратилган лойиҳалар барҳам топмоқда.
Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ливан Ҳизбуллоҳ ижроия кенгаши раисининг ўринбосари Шайх Али Даъмуш сешанба куни ушбу мамлакатнинг ал-Бақоъ минтақасидаги чиқишида шундай айтдики, Сионистик режимнинг Ливанга қарши таҳдидлари анча камайди. Исроил ҳарбий ва сиёсий расмийлари уруш қилиш мақсадлари йўқлигини айтишмоқда, ваҳоланки илгари Ливанни жанг қилиш ва ушбу мамлакатни 50 йил орқага қайтариш билан таҳдид қилишар эди.
Ливан Ҳизбуллоҳ ижроия кенгаши раисининг ўринбосарига кўра, муқоваматнинг иштирокисиз ва муқовамат кучларининг кураш олиб бориши, ҳамда уларнинг ютуқ ва ғалабалари бўлмаса шунингдек, шаҳидларларсиз вазиятнинг ўзгариши амри маҳол эди ва бу амалга ошмас эди.