Фаластинлик ўсмир Сионистлар томонидан отиб шаҳид қилинди
июн 29, 2017 17:04 Asia/Tashkent
Мазкур фаластинлик ёш ўсмирнинг шаҳид бўлиши билан, Қуддус интифоза ҳаракатларидаги шаҳидлар сони 326 нафарга етди
Сионистик режим ҳарбийлари бир фаластинлик ўсмирни Халил шаҳрида отиб шаҳид қилишди.
Фаластин ахборот маркази тарқатган хабарга кўра, ушбу фаластинлик ўспирин Халил шаҳрида Жабал Жавҳар маҳалласига яқин жойда Сионистлар билан бўлиб ўтган қуролли тўқнашувда шаҳид бўлди.
Мазкур фаластинлик ёш ўсмирнинг шаҳид бўлиши билан, Қуддус интифоза ҳаракатларидаги шаҳидлар сони 326 нафарга етди. Интифоза ҳаракатлари 2015 йилнинг октябр ойида бошланган эди.
Сионистлар Фаластин юртини ишғол этиш ҳаракатларида ҳар доим фаластинликларга ҳужум уюштириб келишади.