июл 01, 2017 17:27 Asia/Tashkent
  • Моселни қайта қуриш учун 100 миллиард доллар маблағ ажратилади
    Моселни қайта қуриш учун 100 миллиард доллар маблағ ажратилади

Ироқда сулҳ учун таълим ва тарбия марказининг намояндаси Мэттью Швейцер Моселдан ташқаридаги минтақаларни қайта қуриш учун сарф этиладиган маблағга ишора қилиб шундай айтдики, Ироқ ғарбидаги ал-Анбор вилоятини қайта тиклаш учун камида 22 миллиард доллар ва Рамодий шаҳрини қайта қуриш учун эса 10 миллиард доллар маблағ талаб этилади

Ироқ давлати мамлакат шимолидаги Моселни қайта қуриш учун 100 миллиард доллар маблағ ажратилганини маълум қилди.

Ироқ мудофаа вазирлиги пайшанба куни ўз баёнотида Моселнинг ИШИД террорчилар ишғолидан бутунлай озод этилганини хабар берди. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ироқда сулҳ учун таълим ва тарбия марказининг намояндаси Мэттью Швейцер Моселдан ташқаридаги минтақаларни қайта қуриш учун сарф этиладиган маблағга ишора қилиб шундай айтдики, Ироқ ғарбидаги ал-Анбор вилоятини қайта тиклаш учун камида 22 миллиард доллар ва Рамодий шаҳрини қайта қуриш учун эса 10 миллиард доллар маблағ талаб этилади. 

Бундан олдин ҳам Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ибодий ўз чиқишида шундай таъкидлаб ўтдики, жаҳон етакчиларининг биронтаси ироқлик жангчиларнинг терроризм билан курашда ушбу тезликда улкан муваффақиятни қўлга киритишларини кутмаган эди. Унга кўра, ИШИД террорчиларининг батамом нобуд бўлишидан сўнг, мамлакат бўйлаб қайта қуриш ишлари жадал бошланади. 

Ёрлиқ