Баҳрайнда мухолифларга қарши Ол-Халифа душманликларининг кучайишидан БМТ хавотирланмоқда
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қошидаги қийноққа солишга қарши халқаро комитет ўзининг изҳоротида Баҳрайнда мухолифларни қийноққа солиш кенг кўламда давом этмоқда деб эълон қилди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қошидаги қийноққа солишга қарши халқаро комитет ўзининг изҳоротида Баҳрайнда мухолифларни қийноққа солиш кенг кўламда давом этмоқда деб эълон қилди.
Бу изҳоротга кўра, болалар ҳам Баҳрайнда жараён олган ёмон хатти-ҳаракатлар ва қийноққа солишлардан ранж-азоб чекишмоқда. Чунончи милодий 2015 йилда 200 нафар болалар ва ўспиринлар қамоққа олиндилар ва улардан ярими катталар сақланадиган қамоқхоналарда ҳаёт кечиришмоқда.
Бу шундай ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, Манаманинг ғарбидаги Ад-Дироз минтақасида Баҳрайннинг машҳур руҳонийси Шайх Исо Қосим манзилини муҳосира этиш ва Ол-Халифа режими ҳарбийлари томонидан уни уй қамоқига олишларидан қирқ кун ўтмоқда ва ҳалигача бу руҳонийнинг вазъиятидан бирон бир хабар қулда мавжуд эмас.
Баҳрайннинг манбалари жума куни Шайх Исо Қосимнинг манзилига қараб Баҳрайннинг инқилобчи халқи орасидан юзлаб кишилар 375 кун давом этаётган эътирозли кўча намойишларни ташкил этишди ва Аллоҳу Акбар нидоси тарқатишди. Бу масала эса Баҳрайнда халқ эътирозларининг давом этишидан далолат беради. Ол-Халифанинг суд ва прокуратура идоралари кўпинча Шайх Исо Қосимни бу режим билан мухолиф бўлганлиги туфайли унинг фуқаролигини бекор қилиш зимнида бир йил муддатда қамоққа ва жарима тўлашга маҳкум этди. Ол-Халифа режимининг кучлари ҳозиргача Ад-Дироз минтақаси ва Шайх Исо Қосим ҳомийларига қарши турли ҳужумларни амалга оширишлари натижасида бир неча нафар ҳалок бўлишди, унлаб нафар шахс эса эса ярадор ҳамда бошқа юзлаб нафар одамлар ҳам қулга олинди. Баҳрайн милодий 2011 йил февраль ойидан бошлаб Ол-Халифа режимига қарши халқнинг тинч йўлидаги эътирозли кўча-намойишлари саҳнасига айланган.
Баҳрайн халқи эркинлик, адолатнинг барқарорлиги, камситишни бартараф этиш ва мамлакатларида сайланган тизимнинг ҳукмрон бўлишини сўрашмоқда. Аммо Ол-Халифа режими халқнинг талабларига жавоб бериш ўрнига ўзининг душманликлари ва қуполликларини шиддат билан кучайтириши билан халқнинг ҳақталаблик нидоларини бартараф этишга ҳаракат қилмоқда. Баҳрайн халқи наздида ҳеч қандай қонунийликка эга бўлмаган Ол-Халифа режими бу ўлканинг ишларини бошқаришда бу мамлакат халқи билан ҳеч қандай муносабатни амалга оширмаяпти ва Ол-Халифа ҳукуматининг системаси барча араб ҳокимларидек бостириш ва мустабидликка асосланган ҳамда уларнинг ҳеч қайси бирида демократик қонун-қоидалар ва халқчилик намуналари мушоҳада этилмайди. Бу шундай ҳолдадирким, хорижий арсада ҳам Ол-Халифанинг мустақил амал қилмаслиги ва боғлиқ бўлиб қолгани туфайли Баҳрайн Арабистон ва Ғарб мамлакатларининг лом-мим демай эргашадиган мамлакатга айланган ва бу масала ушбу режимдан салбий тушунчани вужудга келтирган. Бундай шароитда Ол-Халифа режими мухолифларни янада кенг бостириш учун шароит яратиш ва ушбу мамлакатда бўҳронларнинг вужудга келишини бошқаларнинг буйнига солиш мақсадида Баҳрайннинг ички ишларида хорижий дахолатларга тегишли бўлган ёлғон ва тўҳматларни юклатиш билан шуғулланмоқда. Баҳрайннинг ҳоким режими бу йўл орқали Баҳрайнда халқ ҳаракатларини мустақилсизлигини кўрсатиш билан мухолифларни янада кенг бостириш заминасини яратишга ҳаракат қилмоқда.
Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, Ол-Халифа терроризм билан қарши кўраш олиб бориш қонуни унвони остида янги қонунни тасдиқлаши билан бостириш сайъ-ҳаракатларини кучайтириш ва оммавий афкорни чалғитиш остида ушбу ўлканинг сиёсий фазосига туғон бўлишга сайъ-ҳаракат қилмоқда.
Бу заминада Американинг Беркли штатидаги сиёсий масалалар бўйича таҳлилчи Ролф Шонман бу ҳақда шундай деди: “Баҳрайнда мухолифларни бостириш жараёни узоқ давом этаётган бир жараёндир”. У ўз фикрининг давомида Баҳрайн халқ қиёмининг раҳбарлари доимий равишда ушбу ўлкада ҳоким бўлган режимнинг ҳужумлари нишонасига айланишган деб таъкидлади. Шонман Баҳрайн режими Арабистон кучлари билан ҳамкорликда Баҳрайндаги шиа мусалмонларининг жамиятини ўз нишонига қарор беришга ҳаракат қилмоқда ва ушбу мамлакатда вужудга келган ҳар бир демократик товушни бартараф этишга интилмоқда,-деб айтди. Бу таҳлилчи ўз фикрининг давомида мухолифларга қарши Баҳрайн режимининг амалга ошираётган сайъ-ҳаракатлари фуқароларнинг демократик ҳуқуқлари ва асосий ҳуқуқларини поймол этишда ушбу режимнинг ўзлиги ва моҳиятининг нишонасидир,-деб қўшимча қилди.
Баҳрайннинг ўзгаришлари шуни кўрсатадики, Ол-Халифанинг сайъ-ҳаракатлари нафақат Баҳрайн халқининг эътирозларини баратараф этолмади, балки ушбу ўлканинг халқи Ол- Халифа билан қарши кўраш олиб бориш йўлида ўз эътирозларини янада кенг кўламда кучайтиришмоқда. Умуман олганда, Баҳрайн халқига қарши Ол-Халифанинг кенг кўламда қуполлик ва душманлик қилиши бостирувчи ушбу режимнинг моҳиятини намойш этмоқда. Ол-Халифа режимига қарши халқаро ҳамжамиятликнинг позиция тутиши шундай ҳолдадирким, у режимнинг ички қонунийлиги кундан кунга ўртадан йўқ бўлиши мизонига қараб халқаро арсада ҳам халқаро қонун ва ҳуқуқларни поймол этиш ва инсониятга зид бўлган режим унвонида маълум бўлмоқда ҳамда оммавий афкорнинг нафратланишига юзмаюз бўлмоқда.