Қатар Арабистон томонидан Доҳага қўйилган талабларни рад этди
(last modified Sun, 02 Jul 2017 11:46:15 GMT )
июл 02, 2017 16:46 Asia/Tashkent
  • Қатар Арабистон томонидан Доҳага қўйилган талабларни рад этди
    Қатар Арабистон томонидан Доҳага қўйилган талабларни рад этди

Бу ҳақда Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний маълум қилди. "Биз талаблар рўйхатини рад этамиз ва тегишли шартлар билан мулоқот қилишга тайёрмиз

      Қатар ҳукумати Саудия арабистони ва унинг иттифоқчилари томонидан амирлик билан муносабатларни тиклаш учун Доҳага қўйилган талаблар рўйхатини қабул қилишни рад этди, бироқ мулоқот қилишга тайёр. Бу ҳақда Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний маълум қилди. "Биз талаблар рўйхатини рад этамиз ва тегишли шартлар билан мулоқот қилишга тайёрмиз. Қатар бошидан унинг суверенитетига путур етказувчи бирор ишга чидаб турмаслигини айтган.

Биз қўрқмаймиз ва ультиматум муддати тугагандан кейин исталган салбий оқибатларга қарши туришга тайёрмиз", деб айтган Ол Соний. Қатар ташқи ишлар вазири Доҳа амирликни блокада қилишда иштирок этаётган "араб давлатларидан фарқли, конструктив позицияни" эгаллаётганини айтди. Дипломатнинг фикрича, Саудия Арабистони, БАА ва Баҳрайн "Қатарга қарши чораларни инқирозни ҳал қилишнинг келишилган механизмини кўзда тутмай қабул қилишган".

Унинг айтишича, араб давлатларининг инқироздан чиқиш учун Қатарга қўйган талаблари амирлик устидан назорат ўрнатишга қаратилган ва халқаро ҳуқуққа зиддир. "Блокадада иштирок этувчи давлатлар томондан кўрилган чоралар халқаро ҳуқуққа зид келадиган жамоавий жазо бериш ҳисобланади", деб айтган Ол Соний ва "бу талаблар рад этиладиган қилиб тузилганини" таъкидлаб ўтди. "Талаблардан мақсад – Қатар устидан назорат ўрнатишдир", деб ҳисобламоқда вазир. Унинг таъкидлашича, Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши ва Араб давлатлари лигаси инқирозни ҳал қилишда ҳеч қандай роль ўйнамаяптилар.