Қатар ташқи ишлар вазири араб мамлакатларининг талабларига жавоб берди
(last modified Tue, 04 Jul 2017 12:20:25 GMT )
июл 04, 2017 17:20 Asia/Tashkent
  • Қатар ташқи ишлар вазири араб мамлакатларининг талабларига жавоб берди
    Қатар ташқи ишлар вазири араб мамлакатларининг талабларига жавоб берди

Муҳаммад бин Абдурраҳмон Ол-Соний Доха билан дипломатик алоқаларни узган араб давлатлари ушбу алоқалар тикланиши учун илгари сурган талабларга жавоб берди

Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдурраҳмон Ол-Соний Доха билан дипломатик алоқаларни узган араб давлатлари ушбу алоқалар тикланиши учун илгари сурган талабларга жавоб берди. 

Илгарироқ Қатар ташқи сиёсий идораси раҳбари ёзма жавобни етказиш учун Кувайтга ташриф буюргани билдирилган эди.

Маҳаллий агентликлар Кувайт амири Шайх Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ Қатар ташқи ишлар вазирини қабул қилганини тасдиқлади.

Ҳужжатда акс этган жавоб нималардан иборат экани ошкор қилинмаяпти. Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Миср Қатар олдига ушбу талабларга 48 соат ичида жавоб бериш шартини қўйган эди.

Эртага чоршанба куни тўртала араб мамлакатларининг ташқи ишлар вазирлари Қоҳирада ушбу масалани муҳокама этишлари кўзда тутилган. 

Саудия Арабистони, БАА, Миср ва Баҳрайн Қатарга 13та талабдан иборат рўйхатни йўллади ва бу талаблар 10 кун ичида бажарилса, санкциялар бекор қилиниши билдирилди. Кейинроқ бу муддат яна 2 кунга узайтирилган.

Ёрлиқ