июл 08, 2017 17:53 Asia/Tashkent
  • Ироқнинг қадимий Мосел шаҳри озод бўлди
    Ироқнинг қадимий Мосел шаҳри озод бўлди

Мосел шаҳрининг қадимий ҳудудлари бугун шанба куни Ироқ кучларининг назоратига кирди ва ушбу шаҳарнинг бутунлай озод бўлиши учун бир неча метр қолган холос

Ироқ бирлашган амалиёти қўмондонининг эълон қилишича, Мосел шаҳрининг қадимий ҳудудлари бугун шанба куни Ироқ кучларининг назоратига кирди ва ушбу шаҳарнинг бутунлай озод бўлиши учун бир неча метр қолган холос. 

Сомерия Ньюз тарқатган хабарга биноан, қадимий Моселнинг айрим минтақалари озод этилиши билан, Мосел шаҳри батамом озод этилади. Ал-Миёдин тармоғи ҳам Ироқлик кучларнинг Мосел шаҳрининг назоратини тўла қўлга олганлигини хабар берди. Фақат ал-Майдон минтақасининг шарқидаги Дажла дарёсининг қирғоғида бир озгина ерлар қолган холос. 

Моселнинг шарқий сектори 2017 йил 24 январ кунида ИШИД террорчилик гуруҳининг ишғолидан озод этилган эди. Моселнинг ғарбий қисмини озод этиш амалиёти ҳам жорий йилнинг 19 февралида бошланди ва 29 июн куни тамом бўлди. 

Ёрлиқ