июл 09, 2017 18:28 Asia/Tashkent
  • Ироқ бош вазири Мосел шаҳрининг бутунлай озод этилганини расман эълон қилди
    Ироқ бош вазири Мосел шаҳрининг бутунлай озод этилганини расман эълон қилди

ИШИД террорчиларининг қолган қутгани Моселдан қочиб кетди. Ироқ ҳукумати халқни ғалаба билан табриклади

Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ибодий Мўсулга келди. У ҳарбийлар билан учрашган ва уларни ғалаба билан табриклаб, шаҳар ИШИД террорчиларидан тўла озод этилгани ҳақида эълон қилган.

Ал-Ибодий Ироқ халқи ва ҳарбийларнинг улкан қаҳрамонликлар кўрсатганини эътироф этган. Ироқ ҳукумати шаҳарда битта ҳам жангари қолмаганини расман маълум қилди ва халқни жангарилар устидан қозонилган ғалаба билан табриклади.

Бугун Ироқ армиясининг илғор қисмлари жангариларнинг шаҳардаги охирги маконига ҳужум қилган. Шаҳардаги охирги жангарилар охирги ҳужумларга дош бера олмасдан, чекинган. Маҳаллий нашрларда ёзилишича, жангариларнинг қолган-қутган қисми Тигр дарёсининг нариги томонига ўтиб кетган. 

Айни вақтда Мўсулнинг Эски шаҳар қисмида Ироқ байроқлари ҳилпирамоқда.

Ироқнинг иккинчи йирик шаҳри, мамлакат шимолида жойлашган Мўсул ИШИД томонидан 2014 йил июнида босиб олинган эди. Шаҳарни озод этиш учун ҳарбий амалиёт ўтган йилнинг 17 октябрида бошланган эди. Шаҳарнинг ғарбий қисми 2017 йил январида эгаллангач, ҳарбий юришда танаффус қилинганди. 

 

Ёрлиқ