июл 12, 2017 19:07 Asia/Tashkent
  • Ливан Ҳизбуллоҳ бош котиби: Моселнинг озод этилишида Эрон ва Оятуллоҳ Систонийнинг роли чексиз эди
    Ливан Ҳизбуллоҳ бош котиби: Моселнинг озод этилишида Эрон ва Оятуллоҳ Систонийнинг роли чексиз эди

Ироқ шимолидаги Найнаво вилоятининг маркази бўлмиш Моселнинг озод бўлганлиги муносабати билан қилган нутқида, мамлакат диний пешвосининг ИШИД террорчилик гуруҳига қарши кураш ҳақида чиқарган фатвоси, террорчиларга қарши курашда Ироқнинг ушбу буюк ғалабасининг қўлга киритиши учун катта туртки бўлди

Ливан Ҳизбуллоҳ бош котиби Моселнинг озод этилишини буюк ғалаба дея атади ва шундай таъкидлаб ўтдики, Эрон юрти ва Ироқ шиаларининг олий мартабали диний пешвоси Оятуллоҳ Систонийнинг ушбу ғалабадаги роли мислсиз ва чексиз эди. 

Саййид Ҳасан Насруллоҳ Ироқ шимолидаги Найнаво вилоятининг маркази бўлмиш Моселнинг озод бўлганлиги муносабати билан қилган нутқида, мамлакат диний пешвосининг ИШИД террорчилик гуруҳига қарши кураш ҳақида чиқарган фатвоси, террорчиларга қарши курашда Ироқнинг ушбу буюк ғалабасининг қўлга киритиши учун катта туртки бўлди деб айтди. 

Унга кўра, ИШИД террорчилик гуруҳига қарши курашда Эрон ислом жумҳуриятининг қатъий позицияси айниқса, ушбу ишга бош бўлган Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларининг кўрсатмалари ушбу ғалабада муҳим аҳамият касб этди. 

Ливан Ҳизбуллоҳ бош котибининг таъкидлашича, барча мамлакатлар Ироқ юртининг тажрибасидан ўрнак олишлари керак ва ироқликлар сингари ўз тақдирларини ўзларининг қўлларига олишлари лозим. 

Ёрлиқ