Ромуллоҳда фаластинлик ўспирин шаҳид бўлди
(last modified Sun, 16 Jul 2017 13:29:03 GMT )
июл 16, 2017 18:29 Asia/Tashkent
  • Ромуллоҳда фаластинлик ўспирин шаҳид бўлди
    Ромуллоҳда фаластинлик ўспирин шаҳид бўлди

Фаластинлик ўсмир Иордан дарёсининг ғарбий соҳилининг марказидаги Ромуллоҳда Сионистлар томонидан отиб шаҳид қилинди

Фаластинлик ўсмир Иордан дарёсининг ғарбий соҳилининг марказидаги Ромуллоҳда Сионистлар томонидан отиб шаҳид қилинди.

Ирна ахборот агентлигининг Фаластиннинг Маъо агентлигига таяниб хабар қилишича, Сионистик режимнинг ишғолгар ҳарбийлари ушбу фаластинлик ўспиринни бугун якшанба куни эрталаб Ромуллоҳнинг шимолий ғарбидаги Набий Солеҳ қишлоғида шаҳид қилишди. 

Сионистик режим полицияси ўз баёнотида шундай маълум қилдики, Исроил ҳарбийлари аниқ маълумотларга асосан ушбу фаластинлик ёш ўсмирни қўлга олиш мақсадида рейдга чиқишган. Ҳарбийлар ушбу фаластинлик боланинг қаршилигига учрашган. Оқибатда эса Исроил ҳарбийлари унга қарата ўқ узишади. 

2015 йилнинг октябр ойидан бери Қуддус ва Масжидул ақсо тўқнашувлар майдонига айланди. Шаҳарлик сионистлар ва сионист ҳарбийлар ушбу муқаддас жойда тез тез ҳарбий ҳаракатларни амалга ошириб туришади. Шу орада 338 нафар фаластинлик Сионистлар томонидан отиб шаҳид қилинди.

Ёрлиқ