июл 18, 2017 12:37 Asia/Tashkent

Охирги пайтларда Масжидул-Ақсога қарши сионистик режимнинг фитна-найранглари кенг кўламда кенгайиб бораётган бир пайтда, мустамликачилик баробарида ҳар қандай муқовимат кўрсатишдан фаластинликларни мунсариф этиш йўли орқали Масжидул-Ақсо ва Қудсга Исроилнинг биткул ҳукмрон бўлиш мақсадида шароитни вужудга келтириш учун Ол-Саъуд томонидан фазо яратишлари ҳақида хабарлар тарқатилмоқда.

Бу заминада саъудиялик муфти Аҳмад Бин Саъид Ал-Қараний мусалмонлар ва фаластинликларга хитоб айлаб, Масжидул-Ақсони яҳудийларга қолдиринглар деб таъкидлади. У Қудсни озод этиш учун араб давлатлари бирон бир қушун юборишмайди деб эслатиб ўтди.

Масжидул-Ақсони ҳимоят этишда дунё мусалмонлари ва фаластинликлар ўртасида совуқликни ижод этиш йўлида Ол-Саъуд режими мазҳабий расмийларининг фатволари шундай бир ҳолда баён этилмоқдаким, фаластинлик намозхонларга Масжидул-Ақсонинг эшикларини ёпиш жиҳатида сионистик режимнинг амалга ошираётган сайъ-ҳаракатлари ислом дунёси оммавий афкорининг кенг маҳкум этишларига юзмаюз бўлган. Сионистик режим Масжидул-Ақсо масжидининг эшикларини ёпиш билан исломий ушбу маконда ўзининг ёвуз ва бўзғинчи мақсадларини амалга оширишига қўшимча, Масжидул-Ақсонинг ичида яҳудийлар учун макон ва иморат қуриш орқали ушбу муқаддас маконнинг чеҳрасини яҳудийлаштиришни мақсад қилган.

Қудс ишлари бўйича мутахассис Халил Ат-Тафкажи бу заминада шуни таъкидлайди: “Синистик режимнинг расмийлари Қудс пойтахти билан яҳудийлар давлатини ташкил этишга тегишли бўлган ўзларининг узоқ муддатли ва стратегик мақсадларини амалда татбиқ этиш учун сайъ-ҳаракат қилишмоқда”.  У Тель-Авивнинг Масжидул-Ақсо эшикларини ёпишдан сиёсий мақсадлари борлигига ишора этиш зимнида, Масжидул-Ақсонинг ичидаги Бобул-Раҳмасида яҳудийлар ибодатхонасини қуришни мақсад қилишган деб таъкидлади.    

Бу таҳлилчи Масжидул-Ақсо масжидини ёпиш баробарида араб мамлакатларининг тўтаётган позициялари ҳақида тўхталиб, Исроил Араб мамлакатларининг ихтилофларидан сўистеъмол қилмоқда. Улар шунингдек Қудс шароитини ўзгартириш учун ўз ҳукуматларини муҳофазат этиш йўлида Исроил билан махфий ёки ошкора коалицияни ижод этишда Араб мамлакатларининг қатъий таъкид қилишларидан ҳам  фойдаланишади.  Албатта Қудс вазъияти ўзгарса, шарқдан ғарбгача бўлган Араб раҳбарларининг ҳаммаси ҳам қудратдан ағдариб ташланади,-деб қўшимча қилди.

Тунислик мусалмон донишманд Аҳмида Ан-Нифер ҳам бу ҳақда шундай деди: “Биз Масжидул-Ақсо масжидида хатарли бир ўзгариш вужудга келиши баробарида тўрибмиз. Исроилликлар Масжидул-Ақсода вужудга келадиган ҳодисадан сўистеъмол қилиб ҳукмронликни қулга киритишни хоҳлайдилар. Аммо улар масалмонлар ўртасида ушбу маконнинг руҳий, тарихий ва маданий муҳим ўрин эгаллашини яхши билишади”.

У ўз фикрининг давомида, афсўски Масжидул-Ақсода ишғолгарларнинг хатарли сайъ-ҳаракатлари Араб халқининг  истак-хоҳишларига қарши коалицияни ташкил этувчи арабий мамлакатларнинг иллиқ муносибат қилишларидан келиб чиққан,-деб қўшимча қилди.  

Фаластин халқининг ҳақ-ҳуқуқларига эътибор қаратмаслик ҳамда мусалмонлар наздида махсус мақега эга бўлган дунё мусалмонларининг биринчи қибласи унвонида Қудс тақдири учун эътиборсизлик кўрсатишда Ол-Саъуд режимининг амал ошираётган сайъ-ҳаракатлари шундай бир ҳолдадирким, Ол-Саъуд ислом динининг ходими деб иддао қилади. Ҳолбуки, Арабистон Ғарб ва сионистик режимнинг фитна-найранлари билан Фаластин, айниқса Қудс ва араб тинчлик лойиҳасини тақдим этиш орқали Фаластин ҳақ-ҳуқуқларини зоеъ этишда ушбу ишғолгар режимнинг мавқеини мустаҳкамлаш учун ҳамроҳлик кўрсатиб келмоқда.     

Бу ҳамроҳлик қилиш доирасида Ол-Саъуднинг расмийлари сионистик режим, айниқса ушбу режимнинг Қудсда ҳукмронлик қилиши хусусида ҳеч қандай эътироз белдиришмайди. Бу чорчўбда, Қудс халқаро кунида Арабистон халқининг сионистик режимга қарши қизғин ҳаракати бир неча вақт олдин Ол-Саъуд режими томонидан бостириб ташланди ва Масжидул-Ақсо баробарида Ол-Саъуднинг сионизм фитна-найранглари билан ҳамкорлик қилиши дунё аҳлига намоён бўлди.

Исломий мамлакат унвонида Арабистоннинг имкониятлари  исломий умматнинг ривож-равнақ топиши ва хидматида бўлиши ўрнига Ол-Саъуднинг хоинона амал қилиши сабабли бу умматнинг душманлари, яъни сионистик режимнинг хизматида бўлмоқда ва бу хатти-ҳаракат исломий умматга хиёнат қилишдан бошқа маънони билдирмайди. Аммо Фаластин халқи ўз кўрашини давом этиши ва уларнинг шаҳодатталаблик амалиётлари шуни кўрсатадиким, сионизм ва ваҳобизм ўзининг барча имкониятлари билан бир лаҳза ҳам бўлса, мусалмонлар ва Фаластин халқини ўз ормонлари ва ислом дунёсининг масалалари, айниқса Қудс мавзўсидан чалғита олмайди.  

Мисрлик бир сиёсий таҳлилчи бу заминада шундай ёзади: “Байтул-Муқаддасда фаластинликларнинг амалга оширган амалиётлари ҳақнинг ғалаба қозонишини исботлади ва шуни кўрсатадики, муқовимат ва жиҳод ҳақ-ҳуқуқни қайтариб олишда энг яхши йўл ҳисобланади. ”

Мисрлик таҳлилчи Муҳаммад Мустафо Шоҳин Байтул-Муқаддасдаги шаҳодатталаблик амалиёт шуни исботлайдиким, Исроил ишғолгар режими ва унга инг ҳомий бўлган мамлакатларнинг душманликларига қарамасдан Қудс интифазаси давом этади ва Фаластин халқининг бағрида Фаластин муқовиматининг олови учмайди. Ҳамда Фаластинликлар ўзларининг ер-ҳудудларини охиригача озод этиш замонигача интифазани давом этишади.

Ёрлиқ