Қосемий: Фаластин илгаригидек Ислом дунёсининг биринчи масаласи ҳисобланади
(last modified Sun, 23 Jul 2017 12:33:36 GMT )
июл 23, 2017 17:33 Asia/Tashkent
  • Қосемий: Фаластин илгаригидек Ислом дунёсининг биринчи масаласи ҳисобланади
    Қосемий: Фаластин илгаригидек Ислом дунёсининг биринчи масаласи ҳисобланади

Қуддуси шарифда муқаддас жойларни зиёрат қилишда Фаластин халқининг ҳуқуқларини поймол этиш ва уларга нисбатан кенг кўламда зўравонлик қилиш ҳолатлари шуни кўрсатмоқдаки, мазлум фаластинликлар илгаригидек жаҳоннинг биринчи масаласи ҳисобланади

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибига кўра, Қуддуси шарифда муқаддас жойларни зиёрат қилишда Фаластин халқининг ҳуқуқларини поймол этиш ва уларга нисбатан кенг кўламда зўравонлик қилиш ҳолатлари шуни кўрсатмоқдаки, мазлум фаластинликлар илгаригидек жаҳоннинг биринчи масаласи ҳисобланади.

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемий бугун якшанба кунги чиқишида ишғол этилган Қуддусда фаластинлик намозхонларнинг Масжидул Ақсога киришларига тўсқинлик қилиш баҳонаси билан, мазлум Фаластин халқига қарши куч ишлатиш ҳаракатларининг давом этишини кескин қоралаб шундай айтдики, омма афкори, оммавий ахборот воситалари, халқлар ва жаҳондаги давлатлар,  босқинчи Сионистларнинг инсониятга қарши қўллаётган кескин чораларига ва тажовузкор ҳаракатларига қарши курашаётган мазлум Фаластин халқини ҳимоя қилишлари лозим. 

Баҳром Қосемий Қуддуси шарифни ва Масжидул Ақсони мусулмонларнинг биринчи қибласи сифатида дунёдаги барча мусулмонларга ва Фаластин миллатига абадий таалуқли эканлигини эслатиб шундай айтдики, Сионистик режим терроризмнинг асосий манбаси ва маркази сифатида минтақада даҳшатли жиноятларни содир этмоқда.   

Ёрлиқ