Қатар мудофаа вазири: Эрон Қатарнинг нафас олиши учун имкон яратди
Тўрт араб мамлакатлари Қатарга қарши киритган санкцияларидан сўнг, Эрон ислом жумҳурияти Дохага нафас олиши учун ўзининг ҳаво кенглигини Қатар парвозлари учун биринчи бўлиб очиб берди
Қатар мудофаа вазирига кўра, тўрт араб мамлакатлари Қатарга қарши киритган санкцияларидан сўнг, Эрон ислом жумҳурияти Дохага нафас олиши учун ўзининг ҳаво кенглигини Қатар парвозлари учун биринчи бўлиб очиб берди.
Ирна агентлиги тарқатган хабарга кўра, Қатар мудофаа вазири Холид бин Муҳаммад ал-Атиянинг маълум қилишича, Эрон Қатар парвозлари учун ўзининг ҳаво кенглигини очишдан ташқари Доханинг озиқ-овқат бўйича айрим эҳтиёжларини ҳам таъминлади.
Қатар мудофаа вазирининг айтишича, Эрон Қатар билан мамлакатнинг шимолидаги газ майдонида шерик ва қўшни бўлади. Икки ўлка ўртасидаги яхши қўшничилик ўрнатилиши доирасида шерикчилик ва қўшничилик Дохани Теҳрон билан ҳамкорлик қилишга туртки берди.
Муҳаммаад ал-Атиянинг таъкидлашича, агар Саудия арабистони, Миср, Бирлашган миллатлар ташкилоти ва Баҳрайн давлатлари Қатарга қарши қўллаётган кескин чораларини ва қамалга олиш ҳаракатларини тўхтатишмаса, Қатар давлати ҳам ушбу мамлакатларга қарши халқаро қонуний чораларни қўллашга киришади.