Саудия арабистони ҳарбийлари мамлакатнинг шарқий минтақаларига яна бир бор ҳужум қилди
(last modified Wed, 26 Jul 2017 13:12:07 GMT )
июл 26, 2017 18:12 Asia/Tashkent
  • Саудия арабистони ҳарбийлари мамлакатнинг шарқий минтақаларига яна бир бор ҳужум қилди
    Саудия арабистони ҳарбийлари мамлакатнинг шарқий минтақаларига яна бир бор ҳужум қилди

Арабистоннинг ал-Авомия минтақасида кетма-кет портлашлар содир этилди ва Саудия арабистони ҳарбийлари ушбу минтақада Судиялик фуқароларнинг уйларига қарата ўқ узишган

Ол Сауд режимининг ҳарбийлари яна бир бор Арабистон шарқидаги шиа мусулмонлари яшайдиган минтақалар аҳолисининг уй-жойларини ўққа тутди. 

Ал-Олам телеканалининг  бугун чоршанба кунги тарқатган хабарига кўра, Арабистоннинг ал-Авомия минтақасида кетма-кет портлашлар содир этилди ва Саудия арабистони ҳарбийлари ушбу минтақада Судиялик фуқароларнинг уйларига қарата ўқ узишган.  

Саудия ҳарбийлари 2017 йилнинг 10 май кунидан буён мамлакатнинг Шарқия вилоятидаги Авомия шаҳрига қарата ҳужум уюштиришмоқда. Ол Сауднинг ушбу минтақага қарши ҳужум қилишининг баҳонаси шундаки, ушбу минтақа ривожланмоқда ҳамда ушбу шаҳарда мустаҳкам ва чидамли бинолар қурилмоқда. 

Саудия ҳарбийларининг ал-Авомия минтақасида ушбу кескин чораларни қўллашдан мақсадлари, мазкур шаҳар жамиятининг ва аҳоли демографиясини ўзгартириш кўзда тутилган.     

Ёрлиқ