Қуддусда Сионистларнинг ҳужумида 15 нафар фаластинлик шаҳид бўлди
(last modified Sat, 29 Jul 2017 13:20:05 GMT )
июл 29, 2017 18:20 Asia/Tashkent
  • Қуддусда Сионистларнинг ҳужумида 15 нафар фаластинлик шаҳид бўлди
    Қуддусда Сионистларнинг ҳужумида 15 нафар фаластинлик шаҳид бўлди

Масжидул Ақсодаги сўнги ўзгаришлар ҳамда фаластинлик эътирозчилар ва сионист ҳарбийлари ўртасида Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида бошланган тўқнашувлар ортидан Қуддуси шариф ва Ғазо секторида 15 нафар фаластинлик шаҳид бўлди ва тахминан 1400 нафар инсон оғир тан жароҳати олди

Фаластин манбалари, ишғол этилган Фаластин юртида айниқса Қуддусда нотинчликларнинг янги даврининг бошланишида 15 нафар фаластинлик шаҳид бўлганлиги ҳақида хабар беришди. 

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Масжидул Ақсодаги сўнги ўзгаришлар ҳамда фаластинлик эътирозчилар ва сионист ҳарбийлари ўртасида 2017 йилнинг 14 июн кунида Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида бошланган тўқнашувлар ортидан Қуддуси шариф ва Ғазо секторида 15 нафар фаластинлик шаҳид бўлди ва тахминан 1400 нафар инсон оғир тан жароҳати олди.

Қуддусни ишғол этган режим ҳарбийларининг жума кунида амалга оширган ҳарбий ҳаракатларининг ўзида 2 нафар фаластинлик шаҳид бўлди ва 231 киши ярадор бўлди. Сионистик режимнинг Масжидул Ақсонинг эшикларини ёпиб қўйиши ва электрон эшикларни ўрнатишга доир ғаламизлик ҳаракатлари мусулмонларнинг ғазабини келтириб чиқарди. 

Ёрлиқ