август 05, 2017 19:38 Asia/Tashkent
  • Саййид Ҳасан Насруллоҳ: Сурия Эрсол жангида муҳим рол ўйнади
    Саййид Ҳасан Насруллоҳ: Сурия Эрсол жангида муҳим рол ўйнади

Муқовамат ҳаракатининг террорчилар устидан қозонилган ғалабаси Эрон ислом жумҳуриятининг мутахассислик жиҳатидан консультация бериши боис амалга ошди. Ливандаги Эрсол тепаликларини ва Суриядаги ал-Қаламун ғарбий тепаликларини озод этиш амалиёти 2017 йимлнинг 21 июл куни бошланди

Ливан ҳизбуллоҳ бош котиби Сурия армиясининг Эрсол жангидаги Ливан ҳизбуллоҳига кўрсатган ёрдамларини юқори баҳолаб шундай айтдики, муқовамат ҳаракатининг террорчилар устидан қозонилган ғалабаси Эрон ислом жумҳуриятининг мутахассислик жиҳатидан консультация бериши боис амалга ошди. 

Саййид Ҳасан Насруллоҳ жума куни кечқурун Ливан тепаликларининг Жабҳатун Нусра террорчилик гуруҳининг ишғолидан озод этилиши муносабати билан чиқиш қилди. Деярли уч йилдан бери ИШИД террорчилик гуруҳи ва Жабҳатун Нусра экстремистик гуруҳларининг ишғолида бўлган Ливандаги Эрсол тепаликларини ва Суриядаги ал-Қаламун ғарбий тепаликларини озод этиш амалиёти 2017 йимлнинг 21 июл куни бошланди ва Ливан муқовамат кучлари Жабҳатун Нусра ишғолида бўлган ерларни озод этишга муваффақ бўлди.

Ушбу амалиётда Жабҳатун Нусра террорчилик гуруҳининг юзлаб террорчилари ҳалок бўлди ва қўлга олинди.   

Ёрлиқ