Саййид Ҳасан Насруллоҳ: Исроил режими ҳар бир жангда мағлубиятга учрайди
(last modified Mon, 14 Aug 2017 13:44:42 GMT )
август 14, 2017 18:44 Asia/Tashkent
  • Саййид Ҳасан Насруллоҳ: Исроил режими ҳар бир жангда мағлубиятга учрайди
    Саййид Ҳасан Насруллоҳ: Исроил режими ҳар бир жангда мағлубиятга учрайди

Исроил режими бошлаган ҳар бир жангда мағлубиятга учрайди ва шарманда бўлади. Бундан кейин бошлайдиган ҳар қандай уруши ҳам 2006 йилдаги мағлубиятдан кўра анча шиддатли бўлади

Ливан Ҳизбуллоҳ бош котибининг таъкидлашича, Исроил режими бошлаган ҳар бир жангда мағлубиятга учрайди ва шарманда бўлади. Бундан кейин бошлайдиган ҳар қандай уруши ҳам 2006 йилдаги мағлубиятдан кўра анча шиддатли бўлади. 

Ливан Ҳизбуллоҳ бош котиби Саййид Ҳасан Насруллоҳ якшанба куни 2006 йилда Исроил режими қаршисидаги 33 кунлик жангда Ливан муқовамат кучларининг ғалабани қўлга киритганлигининг 11 йиллиги муносабати билан ўтказилган маросимдаги чиқишида шундай айтдики, ушбу кун ғалаба куни бўлиб, унда муқовамат кучлари Исроил режимининг Ливанни босиб олиши ва ҳукмронлик қилишга қаратилган уринишларини бартараф этди ва ушбу режимга нисбатан қатъиятлик кўрсатди. 

Ливан Ҳизбуллоҳ бош котибининг айтишича, муқовамат ҳаракати сиёсий ютуқлар ортидан қувмайди, балки миллий мақсадлари сари интилади ҳамда қайсики томонлар муқоваматни мағлуб этиш учун бел боғлаган бўлса, уларнинг ўзлари катта зиён ва зарар кўради. 

Саййид Ҳасан Насруллоҳнинг таъкидлашича, муқовамат кучлариннг 2006 йилда Исроил режими билан олиб борган 33 кунлик жангидаги ғалабаси рўё ва иддаолар билан қўлга киритилмаган, аксинча жиддий қаршиликлар ва муқовамат ҳаракатлари билан амалга ошди.