Яманлик гўдаклар Арабистон жангининг биринчи қурбони бўлишмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i22188
Арабистон томонидан Яманнинг аҳоли турар жойларига қарата ҳаво ҳужумларини давом этириши ортидан ва бомбардимонлар оқибати инсониятнинг яшаш шароити ўта оғир аҳволга келди
(last modified 2018-08-22T17:51:44+00:00 )
август 16, 2017 18:57 Asia/Tashkent
  • Яманлик гўдаклар Арабистон жангининг биринчи қурбони бўлишмоқда
    Яманлик гўдаклар Арабистон жангининг биринчи қурбони бўлишмоқда

Арабистон томонидан Яманнинг аҳоли турар жойларига қарата ҳаво ҳужумларини давом этириши ортидан ва бомбардимонлар оқибати инсониятнинг яшаш шароити ўта оғир аҳволга келди

Ал-Араби жадид ахборот сайти тарқатган хабарга кўра, Арабистон томонидан Яманнинг аҳоли турар жойларига қарата ҳаво ҳужумларини давом этириши ортидан ва бомбардимонлар оқибати инсониятнинг яшаш шароити ўта оғир аҳволга келди, шунингдек сув ва электрнинг йўқлиги ҳамда очлик натижасида яманлик гўдаклар ушбу жангнинг биринчи қурбонига айланишди. Тажовузкорлар ҳам ёш болаларни нишонга олмоқда. 

Мазкур хабарга асосан, яманлик гўдаклар ушбу малакатдаги уруш жараёнида ўлдирилмоқда ёки бўлмасам вабо эпидемиясининг кенг тарқалиши оқибатида ҳаётдан кўз юмишмоқда. Ёш болаларнинг тирик қолишлари учун ижтимоий ва қонуний ҳуқуқдан ҳам маҳрум бўлишган. 

Арабистоннинг Яманга қарата олиб бораётган ҳужумларида ҳозирга қадар 1400 нафар гўдак ҳаётдан кўз юмди ва икки мингта мактаб вайрон бўлди. Бирлашган миллатлар ташкилотининг Яман ишлари бўйича махсус эксперти Бисмарк Свангиннинг таъкидлашича, Ямандаги уруш гўдакларга қарши жанг бўлиб, эндиликда ушбу ёш болаларнинг тўйиб овқатланмаслиги ортидан улар ўлим ёқасида туришибди. Ундан ҳам ёмони шундаки, Вабо касалининг кенг миқёсда тарқалиши оқибатида ушбу муаммолар янада шиддатли тус олмоқда.