Ироқнинг Талаъфар шаҳрини озод этиш амалиётлари расман бошланди
(last modified Sun, 20 Aug 2017 12:41:14 GMT )
август 20, 2017 17:41 Asia/Tashkent
  • Ироқнинг Талаъфар шаҳрини озод этиш
    Ироқнинг Талаъфар шаҳрини озод этиш

Бугун Ироқ бош вазири ИШИД террорчи гуруҳи томонидан ишғол этилган Найнаво вилояти маркази Мосел шаҳрининг 50 километрлигида жойлашган Талаъфар шаҳрини озод қилиш амалиётларини расман бошланганлиги ҳақида хабар берди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра,  бугун Ироқ бош вазири ва бу мамлакат қуролли кучларининг бош қўмондони Ҳайдар Ал-Ибодий  туркманлар яшайдиган Талаъфар шаҳрини озод қилиш мақсадида ИШИД такфирий гуруҳига қарши амалиётларнинг навбатдаги босқичини бошлангани ва бу амалиётлар Ироқ ҳудудларида ИШИД террористларини таг -тубидапн йўқ қилинишигача давом этишини маълум қилди.

Ироқ қуролли кучлари бош қўмондони шунингдек тарқатган баёнотида  Талаъфар шаҳрини озод қилиш амалиётида қатнашаётган ироқлик ҳарбийларга  бутун халқ сизларнинг ғалабангинзга умид қилишган деб айтди.

Ал-Ибодийга кўра,  бу амалиётларда  Ироқ қуроли кучларининг турли бўлинмалари жумладан Алҳашадушшаъбий, федерал полицияси ҳамда Ироқнинг  терроризмга қарши кураш ташкилоти кучлари қатнашмоқда.

Айни ҳолда  Мосел ғарбидаги Талаъфар, Каркук жануби ғарбидаги Ҳавижжа  ва Ал-Анбор вилояти ғарбидаги Алқоим шаҳарлари ИШИД ишғолидадир.